Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Tojikiston Respublikasi Hukumati oʻrtasida davlat chegaralaridan oʻtkazish punktlari toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2002 yil 12 fevral)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

давлат чегараларидан ўтказиш пунктлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида 2000 йил 16 майда Душанбе шаҳрида имзоланган Битимни ривожлантириб,

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида алоқаларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида,

Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараларидан фуқаролар, транспорт воситалари, юк, товар, ҳайвонлар ва бошқа мулкни ўтказиш тартибини такомиллаштириш зарурлигига асосланиб,

ноқонуний миграция, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар контрабандасини фош қилиш ҳамда олдини олиш, шунингдек эпидемия ва эпизоотиянинг тарқалишини бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни биргаликда ва ўз вақтида олиб бориш зарурлигини тан олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси орқали шахслар ва транспорт воситаларининг кесиб ўтиши, шунингдек юк, товар, ҳайвонлар ҳамда бошқа мулкнинг ҳаракатланиши учун Томонлар ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган Иловаси кўзда тутилган давлат чегараси орқали халқаро ва икки томонлама ўтиш пунктларини (бундан кейин - ўтказиш пунктлари деб аталади) белгилайдилар.

Томонлар давлатларнинг миллий қонунчиликларига мувофиқ Томонлар давлатлари фуқароларининг енгиллаштирилган ўтказиш пунктлари белгиланиши мумкин.

Халқаро ўтказиш пунктлари шахслар, транспорт воситалари, товарлар, юк, ҳайвонлар ва бошқа мулкнинг ўтишини амалга оширади.

Икки томонлама ўтказиш пунктлари Томонлар давлатларининг фуқаролари, транспорт воситалари, товарлар, юк, ҳайвонлар ва бошқа мулкнинг ўтишини амалга оширади.

Енгиллаштирилган ўтказиш пунктлари Томонлар давлатлари фуқ

...