Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Gretsiya Respublikasi Hukumati oʻrtasida ta’lim, fan va madaniyat sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Afina, 1997 yil 1 aprel)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция
Республикаси Ҳукумати ўртасида таълим, фан
ва маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция Республикаси Ҳукумати,
икки мамлакат ва уларнинг халқлари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни истаб,
таълим, фан ва маданият соҳасидаги, шунингдек бошқа соҳалардаги алмашишлар ва ҳамкорлик бир-бири тўғрисидаги билимларни ва Ўзбекистон ва Греция халқлари ўртасидаги ўзаро тушунишни кенгайтиради деб ишониб,
ушбу Битимни тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Аҳдлашувчи Томонлар таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун
...