Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Slovakiya Respublikasi Hukumati oʻrtasida turizm sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Bratislava, 1997 yil 17 yanvar)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словакия
Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм
соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словакия Республикаси Ҳукумати,
икки давлат ўртасида тенглик ва ўзаро манфаатлилик принциплари асосида туризм соҳасида алоқаларни ва ҳамкорликни ўзаро ривожлантиришни истаб,
мамлакатлар билан танишишда ва халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда туризмнинг аҳамиятини тушунган ҳолда,
туризмнинг ривожланиши давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг янада мустаҳкамлашдаги ролига ишонган ҳолда,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутунжаҳон
...