Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Qirgʻiziston Respublikasi Hukumati oʻrtasida sanoat mulkini muhofaza qilish sohasidagi hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1996 yil 24 dekabr)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги
ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталадилар,
иккала давлат ўртасидаги тарихан таркиб топган муносабатларни эътиборга олиб,
савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш истагида,
саноат мулкини самарали ва монанд муҳофаза қилиш бундай ҳамкорликни ривожлантиришнинг зарурий шарти эканлигини эътироф этиб,
шу мақсадда саноат мулки муаллифлари ва эгаларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун ўзаро кулай шарт-шароит яратиш зарурлигини англаган ҳолда,
қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар ихтиролар, саноат намуналари, маҳсулот белгилари ва бошқа саноат мулки объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни ушбу Битимга ва бошқа ўзлари иштирокчи бўлган ёки
...