Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi bilan Qozogʻiston Respublikasi oʻrtasida strategik sheriklikni yanada chuqurlashtirish va ahil qoʻshnichilikni mustahkamlash toʻgʻrisida Qoʻshma deklaratsiya (Ostona, 2017 yil 23 mart)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси

ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш

ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида

ҚЎШМА ДЕКЛАРАЦИЯ


Остона, 2017 йил 23 март



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-23 март кунлари Қозоғистон Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасидаги икки томонлама музокаралар натижаларига кўра,

1998 йил 31 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ҳамда 2013 йил 14 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома қоидаларига амал қилган ҳолда, ўзаро ҳурмат, ишонч ва ошкоралик принципларига асосланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасидаги мустаҳкам тарихий алоқалар, икки мамлакат халқларининг кўп асрлик қардошлик ва ҳамкорлик ришталарига таяниб,

Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасидаги аҳил қўшничилик, дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларнинг стратегик шериклик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш асосида жадал суръатда ва изчил ривожланаётганини мамнуният билан қайд этиб,

икки томонлама кенг қамровли ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиш икки қардош халқларнинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб беришига ҳамда Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва ривожланишни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирган ҳолда,

халқаро майдонда янада узвий ҳамкорлик қилиш ва

...