Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Latviya Respublikasi Hukumati oʻrtasida bojхona ishida oʻzaro yordam toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1996 yil 23 may)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида

божхона ишида ўзаро ёрдам тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

божхона қонунчилигининг бузилиши улар мамлакатларининг иқтисодий ва ижтимоий манфаатларига, шунингдек савдонинг қонуний манфаатларига зарар етказишини ҳисобга олган ҳолда,

товарларни экспорт ва импорт қилинганда олинадиган божхона божлари, солиқлар ва бошқа тўловларни аниқ белгиланиши ва олинишини таъминлашнинг муҳимлигини тушунган ҳолда,

божхона ҳуқуқининг бузилишини олдини олишга, шунингдек импорт ва экспорт божлари ва солиқларининг аниқ ундирилишини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар уларнинг божхона идоралари ҳамкорлиги шароитида янада самарали бўлишига ишонган ҳолда;

қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:



АТАМАЛАР


1-модда.


Ушбу Битим мақсадларида:


1. "Божхона ҳуқуқи" атамаси товарларни импорт, экспорт ва транзит қилишга тааллуқли ёки божхона идоралари томонидан солинадиган божхона божлари, бошқа солиқлар ва йиғимлар ёки бошқа ҳар қандай божхона тадбирлари ёки тақиқлаш, чеклаш ва назорат бўйича чораларга алоқадор қонун ва тартибларда баён қилинган қоидаларни англатади.


2. "Бузиш" атамаси божхона қонунчилигини ҳар қандай бузиш ёки бузишга ҳаракат қилишни англатади.


3. "Божхона идораси" атамаси Ўзбекистон Республикаси учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармасини, Латвия Республикаси учун Божхона Департаментини (Muitas departaments) англатади.


4. "Сўровчи божхона идораси" атамаси божхона ишида ёрдам кўрсатишни сўраган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли божхона идорасини англатади.


5. "Сўралган божхона идораси" атамаси божхона ишида ёрдам кўрсатиш тўғрисида сўров олган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли божхона идорасини англатади.


...