Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Latviya Respublikasi Hukumati oʻrtasida madaniyat va san’at sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1996 yil 23 may)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
ва Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида
маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси халқлари ўртасидаги маданият ва санъат соҳасидаги дўстона алоқаларини ва ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ниятини ифода этиб,
иккала давлат халқларининг маданий алоқа ва дўстона муносабатлари анъаналарини эътиборга олиб,
маданият ва санъат соҳасидаги алоқалар
...