Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Ukraina Hukumati oʻrtasida yuqori malakali ilmiy va ilmiy-pedagog хodimlarni attestatsiyadan oʻtkazish sohasida hamkorlik qilish toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1996 yil 5 dekabr)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
ва Украина Ҳукумати ўртасида юқори малакали
илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан
ўтказиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати, кейинчалик "Томонлар" деб аталадилар,
илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни эътироф этиш ва тенглаштириш, илмий даражаларни қиёслаш принциплари тўғрисида келишувларга асосланиб;
илмий алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга интилиб;
юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга бўлган интилишни тасдиқлаб;
қуйидагилар ҳа
...