Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Ozarbayjon Respublikasi Hukumati oʻrtasida sport va yoshlar ishlari sohasida hamkorlik qilish toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1997 yil 18 iyun)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон
Республикаси Ҳукумати ўртасида спорт ва ёшлар
ишлари соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
муносабатларни мустаҳкамлашга бўлган ўз ниятларини тасдиқлаб ва иккала мамлакат халқлари ўртасидаги анъанавий дўстона алоқаларни ривожлантиришни истаб,
спорт ва ёшлар ишлари соҳасида мустаҳкам ўзаро алоқалар ва ҳамкорлик яратилиши ёш авлод ўртасида қардошларча муносабатлар мустаҳкамланишига
...