Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Turkmaniston Hukumati oʻrtasida davlatlar hududlarida yashirin ravishda boʻlgan shaхslarni qabul qilish-topshirish toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2009 yil 25 fevral)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Туркманистон Ҳукумати ўртасида давлатлар

ҳудудларида яширин равишда бўлган шахсларни

қабул қилиш-топшириш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларига амал қилиб,

ўзаролик асосида яширин миграцияга қарши кураш олиб бориш ниятида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Томонлар давлатларининг фуқароларини

қабул қилиш ва топшириш


1. Томонлардан ҳар бири бошқа Томоннинг тақдимномасига кўра топшираётган Томон давлати ҳудудига кириш ва бўлиш шартларига риоя этмаган шахсларни қабул қилувчи Томон давлати фуқаролигига мансублигининг далил-исботи мавжуд бўлганда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш орқали қабул қилади ёки топширади.


2. Топшираётган Томон қабул қилиниши лозим бўлган шахсларни топшириш учун зарур йўл ҳужжатларини кечиктирмасдан расмийлаштиради.


3. Топширган Томон, агар кейинги текширувларга кўра ушбу шахслар уларни қабул қилиш-топшириш пайтида қабул қилган Томон давлатининг фу

...