Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Turkmaniston Hukumati oʻrtasida hukumat aloqasi sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2008 yil 10 mart)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Туркманистон Ҳукумати ўртасида ҳукумат
алоқаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Бундан кейин Томонлар деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати,
иккала давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш истагига амал қилиб,
Томонларнинг ҳукумат алоқасини сақлаш ва ривожлантиришдан манфаатдорлигини ҳисобга олиб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидаги атамалар қўлланилади:
"ваколатли ташкилотлар" - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқаси хизмати ва Туркманистон Миллий
...