Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Malayziya Hukumati oʻrtasida turizm sohasida hamkorlik qilish toʻgʻrisida Anglashuv Memorandumi (Putrajayya, 2005 yil 3 oktyabr)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Малайзия Ҳукумати ўртасида туризм
соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Малайзия Ҳукумати (бундан кейин алоҳида "Томон" ва биргаликда "Томонлар" деб аталувчилар),
туризмни тенглик ва ўзаро фойдали асосда ривожлантириш истагида,
икки мамлакат ўртасида туризмни ривожлантиришга ва бу соҳада ҳамкорликка йўналтирилган 1988 йил 5 декабрь куни Куала-Лумпурда имзоланган Англашув Меморандуми ва 1992 йил 20 июнь куни имзоланган маданий ва илмий ҳамкорлик тўғрисида Битимдан келиб чиқиб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Томонлар ушбу Англашув Меморандуми қоидалари ва ҳар икки мамлакат қонун ҳужжатларига ҳамда миллий сиёсатига амал қилиб, туризм соҳасида ҳамкорликни ўзаро манфаатдорлик ва тенглик асосида қуйидагилар орқали мустаҳкамлайдилар, жадаллаштирадилар ва ривожлантирадилар:
(а) икки мамлакатга жаҳоннинг бошқа мамлакатларидан Ўзбекистон Республикаси орқали ва/ёки Малайзия орқали туристик сафарларни кўпайтириш;
(б)
...