Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Tojikiston Respublikasi Hukumati oʻrtasida favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Dushanbe, 2018 yil 9 mart)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини

олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Душанбе, 2018 йил 9 март


ЎзР Президентининг 2018 йил 31 майдаги

ПҚ-3762-сонли қарори билан тасдиқланган.


Битимнинг 16-моддасига асосан

2018 йил 25 июндан кучга кирган




Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

икки халқ ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга интилиб,

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорлик Томонлар давлатлари фаровонлиги ва миллий хавфсизлигига кўмаклашишини эътироф этиб,

табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг Томонлар давлатлари учун хавфини англаб,

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги илмий-техникавий маълумот алмашинуви Томонлар давлатлари учун манфаатлилигини инобатга олиб,

Томонлардан бирининг куч ва воситалари билан бартараф этиб бўлмайдиган фавқулодда вазиятлар келиб чиқиши эҳтимолини ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида иккала давлатнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатларига бўлган эҳтиёжни эътиборга олиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ўрнини инобатга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Битимда қўлланиладиган атамалар


Мазкур Битимда қўлланиладиган атамалар куйидаги маъноларга эга:


"сўровчи Томон" - бошқа Томонга ёрдам кўрсатиш гуруҳларини, жиҳозлар ва таъминот материалларини юбориш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қиладиган Томон;


"тақдим этувчи Томон" - бошқа Томоннинг ёрдам кўрсатиш гуруҳларини, жиҳозларни ва таъминот материалларини юбориш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирувчи Томон;


"ваколатли орган" - мазкур Битимни амалга ошириш билан боғлиқ ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш учун ҳар иккала Томондан тайинланадиган давлат органи;


"ёрдам кўрсатиш гуруҳи" - ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган, фавқулодда вазиятлар зонасида ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозлар билан етарли таъминланган, тақдим этувчи Томон мутахассисларининг (зарурат бўлганда, хизмат итлари билан) уюшган гуруҳи;


"фавқулодда вазият" - одамлар қ

...