Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Turkmaniston Hukumati oʻrtasida turizm sohasida hamkorlik qilish toʻgʻrisida Bitim (Chorjoʻy, 1996 yil 16 yanvar)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
1996 йил Чоржўйда тузилган Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Шартнома қоидаларига амал қилиб,
туризм соҳасидаги икки томонлама алоқаларнинг муҳимлигини англаб ва уларга иккала давлат халқлари ўртасидаги дўстлик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг муҳим ҳамда зарур омили сифатида қ
...