Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Turkmaniston Hukumati oʻrtasida ta’lim sohasidagi hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Chorjoʻy, 1996 yil 16 yanvar)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида
таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,
иккала давлат халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатларини эътиборга олишиб,
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга бўлган интилишни ифодалашиб,
...