Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Tojikiston Respublikasi Hukumati oʻrtasida investitsiyalarni ragʻbatlantirish va oʻzaro himoya qilish toʻgʻrisida Bitim (Dushanbe, 2018 yil 9 mart)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш

ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

бир Томон давлати фуқаролари ва корхоналарининг бошқа Томон давлати ҳудудидаги инвестицияларини рағбатлантириш бўйича икки давлат ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашишни истаб,

инвестицияларни рағбатлантирадиган ва улар учун қулай режим тақдим этадиган битим хусусий сармоялар кириб келишига ҳамда Томонлар давлатларининг иқтисодий ривожланишига кўмак беришини эътироф этган ҳолда,

инвестициялар учун барқарор асос иқтисодий ресурслардан янада самарали фойдаланиш ва турмуш даражасини оширишга кўмаклашишини тасдиқлаб,

ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ, шунингдек, халқаро ҳуқуқ нормалари воситасида инвестицияларни ҳимоя қилишнинг самарали механизмини таъминлашнинг муҳимлигини эътироф этган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Мазкур Битим мақсадлари учун кейинги ўринларда келтирилган тушунчалар қуйидаги маъноларни англатади:


1. "Инвестор" - бир Томон давлатининг бошқа Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахси:

а) жисмоний шахс - Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ унинг фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахс;

б) юридик шахс - Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ёки таъсис этилган ҳар қандай юридик шахс.


2. "Инвестициялар" - бир Томон давлатининг инвестори тарафидан бошқа Томон давлати ҳудудига мазкур бошқа Томон давлати қонунчилигига мувофиқ киритилган мулкий қимматликларнинг барча турлари, хусусан:

а) кўчар ва кўчмас мулк;

б) акциялар, улушлар ва тижорат ташкилотлари капиталида иштирок этишнинг бошқа шакллари;

в) иқтисодий қимматликлар яратиш учун сарфланган пул маблағлари бўйича ёки иқтисодий қийматга эга бўлган ва инвестициялар билан боғлиқ шартномалар бўйича талаб қилиш ҳуқуқи;

г) интеллектуал мулк объектларига (муаллифлик ҳуқ

...