Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Gruziya Respublikasi Hukumati oʻrtasida ta’lim, madaniyat va insonparvarlik sohasida hamkorlik qilish toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1995 yil 4 sentyabr)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида
таълим, маданият ва инсонпарварлик
соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб номланадилар,
маданият, таълим ва инсонпарварлик соҳасида иккала мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон ҳамда Грузия халқлари ўртасидаги ҳамфикрликни ва дўстлик муносабатларини янада кенгайтиришга ёрдам бериш хоҳишини билдириб,
куйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Томонлар маданият ютуқлари билан яхши танишиш мақсадида маданият ва санъат соҳасида ижодий ҳамкорликни қуйидаги йўллар билан рағбатлантирадилар:
а) санъат арбоблари ва маданият муассасалари ижодий уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш;
б) ижодий жамоалар ва ижрочилар гастролларини ташкил этиш, композиторлар, рассомлар бошқа маданият соҳаси билан банд
...