Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Rossiya Federatsiyasi Hukumati oʻrtasida Supa yassi togʻida Xalqaro radioastronomik observatoriyasini barpo etish toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1995 yil 27 iyul)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

Супа ясси тоғида Халқаро радиоастрономик

обсерваториясини барпо этиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталадилар,

ихтиёрийлик ва тенг ҳуқуқлилик асосида,

Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида давлатлараро муносабатлар, дўстлик ва ҳамкорлик асослари тўғрисида 1992 йил 30 майдаги Шартномага, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисида 1994 йил 2 мартдаги Декларациясига ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий интеграция тўғрисида 1994 йил 2 мартдаги Шартномага амал қилиб,

космик фазони тинч мақсадларда тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланишдан умумий манфаатдорликни эътиборга олиб,

Ер ва Коинотни фундаментал илмий тадқиқ қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишни истаб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Томонлар биргаликдаги куч-ғайратлари, ўзларининг моддий ва молиявий ресурслари, илмий ва техникавий потенциалларини бирлаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикасидаги Супа ясси тоғида радиоастрономик обсерватория мажмуини барпо этиш ва келгусида ундан фойдаланишга доир ишларни давом эттирадилар.



2-модда


Шу мақсадда Томонлар (бундан кейин Радиообсерватория деб аталадиган) халқаро субъект ҳуқуқига эга бўлган бошқа давлатларнинг қўшилиши учун очиқ бўлган "Супа" Халқаро радиоастрономик обсерваторияси" деб номланувчи халқаро ҳукуматлараро илмий-тадқиқот ташкилотини таъсис этадилар.

Радиообсерватория юридик шахс ҳу

...