Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Qozogʻiston Respublikasi Hukumati oʻrtasida soliq qonunlarini buzishlarga qarshi kurash sohasidagi hamkorlik va aхborot bilan almashib turish toʻgʻrisida Bitim (Almati, 1996 yil 15 fevral)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

солиқ қонунларини бузишларга қарши кураш

соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот билан

алмашиб туриш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати (бундан кейинги ўринларда "Томонлар" дейилади) амалдаги қонунларга ва ўз давлатларининг халқаро мажбуриятларига риоя этиб,

солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилиш билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал қилишдан ўзаро манфаатдор эканликларидан келиб чиқиб,

ушбу мақсадларда барча ҳуқуқий ва бошқа имкониятлардан фойдаланилишига муҳим аҳамият бериб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Битим мавзуси


1. Томонларнинг ваколатли органларининг уларнинг ваколат доирасига кирадиган солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича самарали курашни ташкил этиш мақсадидаги ҳамкорлиги мазкур Битимнинг мавзуи ҳисобланади.


2. Мазкур Битим фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги амалдаги халқаро битимларга тааллуқли бўлмайди.



2-модда. Ваколатли органлар


Мазкур Битим мақсадларида қуйидаги идоралар Томонларнинг ваколатли

...