Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Turkmaniston Hukumati oʻrtasida moliya-sanoat guruhlarini tashkil etishning asosiy prinsiplari toʻgʻrisida Bitim (Chorjoʻy, 1996 yil 16 yanvar)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида
молия-саноат гуруҳларини ташкил этишнинг
асосий принциплари тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
ишлаб чиқариш, инвестиция, тижорат ва молия-кредит фаолияти соҳасида ўзаро алоқаларнинг замонавий шаклларидан фойдаланишга муҳим аҳамият бериб,
иккала давлат манфаатларида иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ривожлантириш зарурлигидан келиб чиқиб,
саноат ишлаб чиқаришини барқарорлаштириш ва юксалтириш учун зарур шароитларни яратиш, инвестиция соҳасидаги фаолликни ошириш ҳамда илмий-техника тараққиёти ютуқларидан самаралироқ фойдаланиш мақсадида,
иккала давлат
...