Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Xitoy Xalq Respublikasi Hukumati oʻrtasida atrof-muhitni muhofaza qilish toʻgʻrisida Bitim (Pekin, 1997 yil 11 dekabr)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
атроф-муҳит муаммосининг минтақавий ва дунё миқёсидаги хусусиятини, халқаро ҳамкорлик орқали юқори самарали ва мустаҳкам ечимларни ахтаришни кечиктириб бўлмаслигини ва икки давлатнинг биргаликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришнинг муҳимлигини тан олиб,
1992 йилдаги Атроф-муҳит ва ривожланиш тўғрисидаги Рио-де-Жанейро декларацияси томонидан белгиланган мақсад ва принципларга мувофиқ,
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Томонлар ўртасидаги ҳ
...