Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Tojikiston Respublikasi Hukumati oʻrtasida soliq toʻgʻrisidagi qonunlarga rioya etish masalalari boʻyicha hamkorlik qilish va oʻzaro yordam toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1997 yil 7 avgust)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон

Республикаси Ҳукумати ўртасида солиқ тўғрисидаги

қонунларга риоя этиш масалалари бўйича ҳамкорлик

қилиш ва ўзаро ёрдам тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, қуйида Томонлар деб аталувчилар, солиқ қонунчилигига риоя этиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигидан ва ўзаро ёрдамдан келиб чиқиб ҳамда ушбу мақсадда бир-бирига имкони борича кенг кўмаклашишни истаб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамаларни аниқлаш


Ушбу Битим мақсадлари учун қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:


"солиқ қонунчилиги" - солиқларнинг турларини ва мазкур Томонлар ҳудудида уларни ундириш тартибини белгиловчи ҳамда солиқ мажбуриятлари пайдо бўлиши, ўзгариши ва тўхтатилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи юридик нормалар мажмуаси;


"солиқ қонунчилигининг бузилиши" - солиқ тўловчи томонидан бюджет олдидаги мажбуриятлар бажарилмаслигида ёхуд зарур даражада бажарилмаслигида ифодаланган, бунинг учун юридик жавобгарлик белгиланган ҳуқуққа зид ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;


...