Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Italiya Respublikasi Hukumati oʻrtasida turizm sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1997 yil 3 may)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида
туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати (бундан кейин Аҳдлашувчи "Томонлар" деб аталадилар),
туризмнинг ҳам иқтисодий ривожланиш, ҳам уларнинг халқлари бир-бирини янада яхшироқ тушуниши учун муҳим ролини англаб,
туризм соҳасидаги фаол ҳамкорликни рағбатлантириш зарурлигига ишониб ва ўз потенциал имкониятларини эътиборга олиб,
иккала Томоннинг туризм соҳасидаги ҳамкорликдан манфаатдорлигини эътиборга олиб,
иккала Томоннинг туризм соҳ
...