Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi va Cheхiya Respublikasi oʻrtasida investitsiyalarni oʻzaro ragʻbatlantirish va himoya qilish toʻgʻrisida Shartnoma (Praga, 1997 yil 15 yanvar)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси

ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш

ва ҳимоя қилиш тўғрисида

ШАРТНОМА


Прага, 1997 йил 15 январь


Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 июлдаги

342-сонли қарори билан тасдиқланган


(1998 йил 6 апрелдан кучга кирган)



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Мазкур Шартномага Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида 2009 йил 24 августдаги баённомага мувофиқ ўзгартиришлар киритилган (баённома рус тилида тасдиқланган)


Муқаддима

1-модда. Таърифлар

2-модда. Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш

3-модда. Миллий режим ва энг қулай режим

4-модда. Зарарларни қоплаш

5-модда. Эгалик ҳуқуқидан маҳрумлик ва уни чеклаш

6-модда. Тўловларни ўтказиш

7-модда. Суброгация

8-модда. Аҳдлашувчи Томон ва иккинчи Аҳдлашувчи

Томон инвестори ўртасидаги низоларни ҳал этиш

9-модда. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш

10-модда. Бошқа қоидалар ва махсус мажбуриятларни қўллаш

11-модда. Мазкур Шартномани қўллаш

12-модда. Шартноманинг кучга кириши,

амалда бўлиши ва ҳаракатдан тўхтатилиши



Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб юритилувчи Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси,

ҳар икки Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни истаган ҳолда,

бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида сармоялар киритишлари учун қулай шароитлар яратиш ниятида,

ушбу Шартномага мувофиқ равишда инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш бу соҳадаги тадбиркорлик ташаббусини ривожлантиришга хизмат қилишини эътироф этган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Шартнома мақсадларига эришиш учун:


1. "Инвестициялар" атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг даромад олиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширган иқтисодий фаолиятига мувофиқ инвестициялаган барча турдаги мулкий бойликларини англатади, аммо нафақат уларни, шу жумладан қуйидагиларни ҳам ўз

...