Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Turkmaniston Hukumati oʻrtasida хalqaro daryoda yoʻlovchi va yuk aloqasi toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1996 yil 27 noyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Туркманистон Ҳукумати ўртасида халқаро

дарёда йўловчи ва юк алоқаси тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

икки томонлама дўстона муносабатларни 1996 йил 16 январдаги Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Шартнома руҳида мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга икки томонлама интилишга асосланиб,

тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро фойда олиш асосида савдо ва иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашишни истаб,

ҳар икки давлат ўртасида ва улар ҳудудлари орқали транзит тарзда халқаро дарёда йўловчи ва юк ташишни енгиллаштириш ва тартибга солиш мақсадларида,

қуйидагилар тўғрисида келишдилар:



1-модда


Ушбу Битим қоидалари икки давлатдан бирининг ҳудудида рўйхатга олинган дарё транспорт воситалари билан Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида бевосита йўналишда, улар ҳудудлари бўйича транзит тарзда, шунингдек учинчи давлатларга ва учинчи давлатлардан бажариладиган йўловчилар, юк ва ҳарбий ташишларга, шунингдек сузувчи воситалар ва объектларни шатакка олишга нисбатан қўлланади.

Ушбу Битим тегишли Томон учун амал қиладиган дарёда юк ва йўловчилар ташиш соҳасидаги бошқа икки томонлама ва кўп томонлама битимлар қоидаларидан келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли бўлмайди.



2-модда


Ушбу Битим мақсадлари учун ушбу атамалар қуйидагиларни билдиради:


"кема" - қурилган ва йўловчилар, юкларни ташиш, шатакка олиш ҳамда юкларни қайта юклашга

...