Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va Iordaniya Hoshimiylar Qirolligi Hukumati oʻrtasida savdo va iqtisodiy hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Amman, 1996 yil 23 noyabr)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги
Ҳукумати ўртасида савдо ва иқтисодий
ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати, бундай кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталади,
ҳар икки давлат ўртасида тенглик, ўзаро манфаатдорлик ва халқаро ҳуқуқ принциплари асосидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишни истаб,
иккала давлатнинг хўжалик субъектлари ўртасидаги савдо муносабатларини ривожлантириш учун шартнома-ҳуқуқий асослар ва қулай шароитлар яратиш заруратидан келиб чиқиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бир давлатда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва манфаатдорлик принципларига амал қилган ҳолда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар икки давлатнинг корхоналари, ташкилотлари, муассасалари, фирмалари ва жамиятлари ўртасида узоқ муддатли ва барқарорлик асосидаги бевосита икки томонлама савдо-иқтисодий ало
...