Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Rossiya Federatsiyasi Hukumati oʻrtasida sanoat mulkini muhofaza qilish sohasidagi hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 1995 yil 27 iyul)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Саноат мулкини муҳофаза қилиш
соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Тошкент, 1995 йил 27 июль
Битимнинг 14-моддасига асосан
1995 йил 27 июлдан кучга кирган
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан буён "Томонлар" деб аталувчилар,
иккала давлат ўртасидаги тарихан таркиб топган муносабатларни эътиборга олиб,
савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш истагида,
саноат мулкини самарали ва монанд муҳофаза қилиш бундай ҳамкорликни ривожлантиришнинг зарурий шарти эканлигини эътироф этиб,
саноат мулки муаллифлари ва эгаларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун ўзаро қулай шарт-шароит яратиш зарурлигини англаган ҳолда,
қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар ихтиролар, саноат намуналари, маҳсулот белгилари ва бошқа саноат мулки объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳ
...