Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Qirgʻiziston Respublikasi Hukumati oʻrtasida oʻsimliklar karantini sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Bishkek, 2019 yil 1 avgust)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қирғизистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида ўсимликлар карантини

соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Бишкек, 2019 йил 1 август


14-моддага мувофиқ 2019 йил

1 августдан кучга кирган



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

ўсимликлар карантини соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга ва Томонлар давлатлари ҳудудини карантиндаги зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишидан ҳимоя қилиш учун барча зарур чоралар кўришга бўлган ўзаро истакни инобатга олиб,

ўсимликлар карантини соҳасида халқаро нормалар ва қоидаларга, давлат карантин фитосанитария тадбирлари ва Томонлар давлатлари ўртасидаги савдога кўмаклашишни мувофиқлаштиришга таяниб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Томонлар ўз қонунчилигига мувофиқ, ўз давлатларининг ҳудудига карантиндаги зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш учун ўз давлатларининг фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қиладилар.

Мазкур Битим қоидалари барча карантин ости маҳсулотлари, шу

...