Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Afgʻoniston Islom Respublikasi Hukumati oʻrtasida bojхona ishlarida hamkorlik va oʻzaro yordam toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2017 yil 5 dekabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Афғонистон Ислом Республикаси

Ҳукумати ўртасида божхона ишларида

ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида

БИТИМ


Тошкент, 2017 йил 5 декабрь


ЎзР Президентининг 2018 йил 14 февралдаги

ПҚ-3531-сон қарори билан тасдиқланган


2018 йил 23 февралдан кучга кирган


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Афғонистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

Божхона ҳуқуқбузарликлари Томонлар давлатларининг иқтисодий, молиявий, саноат, тижорий ва маданий манфаатларига зиён етказишини ҳисобга олиб;

Товарлар импорти ва экспортида ундириладиган божхона тўловларини аниқ ҳисоблашни таъминлаш, шунингдек, бундай товарларнинг қиймати ва келиб чиқишини тўғри белгилаш муҳимлигини тушуниб;

Божхона ҳуқуқбузарликларининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар Томонлар давлатларининг божхона органлари узвий ҳамкорлиги воситасида янада самарали бўлишига ишонч билдириб;

1953 йил 5 декабрдаги Божхона ҳамкорлиги кенгашининг ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисидаги Тавсияларини инобатга олиб;

1961 йил 30 мартдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги БМТ Ягона Конвенцияси, 1971 йил 21 февралдаги Психотроп моддалар тўғрисидаги БМТ Конвенцияси ва 1988 йил 20 декабрдаги Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисидаги БМТ Конвенцияси қоидаларини инобатга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Мазкур Битим мақсадлари учун қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:


1. "Божхона қонунчилиги" - божхона тўловларини ундириш ёки божхона органлари томонидан тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилиш бўйича чоралар қўллашни назарда тутувчи, товарлар экспорти, импорти ва транзити ёки бошқа божхона тартибида қўлланиладиган Томонлар давлатларининг қонунлари ва бошқа қонун

...