Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Bolgariya Respublikasi Hukumati oʻrtasida noqonuniy boʻlib turgan shaхslarni qayta qabul qilish toʻgʻrisida Bitim (Sofiya, 2003 yil 24 noyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Болгария Республикаси Ҳукумати

ўртасида ноқонуний бўлиб турган шахсларни

қайта қабул қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

чегаралараро ноқонуний миграцияни олдини олишга ҳисса қўшиш ва ушбу миграцияга қарши курашиш истагига амал қилиб,

ўзаро манфаатли асосда ва ҳамкорлик руҳида бир Томон давлат ҳудудига ноқонуний кирган ва/ёки ушбу Томон давлат ҳудудида ноқонуний бўлган шахсларни қайта қабул қилишни енгиллаштиришга кўмаклашиш мақсадида,

БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари Умум декларация ва Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни ҳимоя қилиш тўғрисида 1950 йил 4 декабрдаги Конвенцияни эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадларида қуйидаги таърифлар қўлланади:


"чет эллик" - Ўзбекистон Республикаси ва Болгария Республикасининг фуқароси бўлмаган шахс;


"виза" - Томоннинг ваколатли орган тарафидан унинг давлати ҳудудига бир марта ёки кўп марталик кириш ва унинг давлат ҳудудида аниқ вақт давомида бўлиши учун берилган юридик амалдаги рухсат;


"бўлиш учун рухсат" - Томоннинг ваколатли органи тарафидан тегишли шахсга мамлакатга кўп марталик кириш ва унда бўлиши учун ҳуқуқ берадиган юридик амалдаги рухсат. Бўлиши учун рухсат виза эмас ҳамда шахсга бошпана бериш ёки бўлиши учун рухсат бериш

...