Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat ishlari vazirligi bilan Xitoy Xalq Respublikasi Madaniyat vazirligi oʻrtasida 2004-2007 yillar uchun madaniy almashuv Dasturi
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги билан
Хитой Халқ Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида
2004-2007 йиллар учун маданий алмашув
ДАСТУРИ
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Маданият вазирлиги, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
икки томонлама маданий ҳамкорликни кенгайтиришга куч-ғайратларини қаратиб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Томонлар ушбу Дастур амал қилиш муддати давомида ўзаролик асосида ўз давлатлари ҳудудларида Маданият кунларини ўтказадилар.
2004 йилда Ўзбекистон Республикасида Хитой Халқ Республикаси Маданият кунлари ўтказилади.
2005 йилда Хитой Халқ Республикасида Ўзбекистон Республикаси Маданият кунлари ўтказилади.
Маданият кунлари
...