Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi bilan Tojikiston Respublikasi oʻrtasida ushlab berish toʻgʻrisida shartnoma (Dushanba, 2000 yil 15 iyun, 28.03.2001 kuchga kirgan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси билан

Тожикистон Республикаси ўртасида

ушлаб бериш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар, иккала Аҳдлашувчи Томоннинг ҳамкорлиги самарасини жиноятчиликка қарши курашишда жиноий ҳуқуқбузарликни амалга оширган шахсларни ўзаро бериш тўғрисида қуйидаги қоидаларни қабул қилиш орқали ошириш ниятида, жиноятчиликка барҳам бериш ва унинг олдини олиш бўйича конкрет чоралар кўришни тақозо этишини эътироф қилиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Ушлаб бериш мажбурияти


Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномада кўзда тутилган шартларга мувофиқ, уларнинг ҳудудида бўлиб турган беришни тақозо этадиган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида сўраётган давлатда қидирилаётган ёки шундай жиноятлар муносабати билан ҳукмни ижро этиш мақсадида шахсларни бир-бирларига бериш мажбуриятини оладилар.



2-модда. Ушлаб беришни тақозо этадиган ҳуқуқбузарликлар


Ушбу Шартномага мувофиқ, ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ камида бир йил озодликдан маҳрум этиш орқали ёки янада оғирроқ тарзда жазоланадиган қилмишлар ушлаб беришни тақозо этадиган ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.



3-модда. Фитна, гижгижлаш, суиқасд.

Ғайриҳудудий юрисдикция


1. Иккала Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра ҳар қандай шахснинг фитна, гижгижлаш, суиқасдга уриниш каби қилмишлари, ушлаб беришни тақозо этадиган ҳар қандай ҳуқуқбузарликни қўзғаши ёки унда иштирок этиши ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади.


2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг исталган фуқароси унинг ҳудудидан ташқари ҳар қандай жойда амалга оширган ҳуқуқбузарлик иккала Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра ҳуқуқ

...