Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Moldova Respublikasi Hukumati oʻrtasida oʻsimliklar karantini sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Konvensiya (Kishineu, 2000 yil 19 dekabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Молдова Республикаси Ҳукумати

ўртасида ўсимликлар карантини

соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар, карантин объектларини олиб кириш ва тарқатишни бартараф этишда ҳамкорлик қилиш зарурлигини эътироф этиб, ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорликни давом эттириш ва давлат карантин тадбирларини мувофиқлаштириш истагида, тижорий контрактларни амалга ошириш ҳамда Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида хўжалик алоқаларини ривожлантириш чоғида карантин объектларини олиб кириш ва тарқатишдан ўз давлатлари ҳудудини биргаликда асраш манфаатларидан келиб чиқиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Ушбу Конвенцияда қуйидаги атамалар қўлланади:


"карантинли организмлар" - давлат ҳудудида учрамайдиган ёки кам тарқалган, аммо ўсимликлар ва улардан олинадиган маҳсулотларга хийла зиён

...