Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Birlashgan Arab Amirliklari Hukumati oʻrtasida bojхona ishlarida hamkorlik va oʻzaro yordam toʻgʻrisidaBitim (Abu-Dabi, 2019 yil 25 mart)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати

ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик

ва ўзаро ёрдам тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати (кейинги ўринларда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар),

Божхона қонунчилигига қарши ҳуқуқбузарликлар иккала давлатнинг иқтисодий, савдо, молиявий, ижтимоий ва маданий манфаатларига зиён етказишини ҳисобга олиб,

товарларни олиб кириш ва олиб чиқишда ундириладиган божхона божлари, солиқлар ва бошқа йиғимларни тўғри ҳисоблашни ҳамда ундиришни таъминлаш, шунингдек уларга нисбатан таъқиқлаш, чеклаш ва назорат қилишга доир шартларнинг белгиланган тартибда ижросини таъминлаш муҳимлигини инобатга олган ҳолда,

ўз божхона органлари ўртасида яқиндан ҳамкорлик орқали божхона ҳуқуқбузарликлари билан курашиш ишларини янада самарали амалга ошириш мумкинлигини англаб,

гиёҳванлдик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи аҳоли саломатлиги ва жамиятга хавф солишини ҳисобга олган ҳолда, унинг қўлами ва ўсиш тенденцияларидан ҳавотирда бўлиб,

Аҳдлашувчи Томонлар учун амалда бўлган ўзаро ёрдам кўрсатишни рағбатлантиришга қаратилган тегишли халқаро конвенциялар, шунингдек, Жаҳон Божхона Ташкилотининг тавсияларига мувофиқ,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Мазкур Битим мақсадларида қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:

а) "Божхона маъмурияти": Ўзбекистон Республикаси учун Давлат божхона қўмитаси ва Бирлашган Араб амирликлари учун Федарал божхона маъмурияти;

b) "Божхона қонунчилиги": товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, транзит тарзида ўтказишга тааллуқли ёки божхона маъмуриятлари томонидан ундириладиган божхона божлари, солиқлар ҳамда бошқа тўловлар билан боғлиқ ёҳуд божхона маъмуриятлари томонидан қўлланиладиган чеклаш, таъқиқ қўйиш ёки назорат қилиш бўйича чоралар билан боғлиқ божхона тартибларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган қоидалар;

с) "Божхона талаби": Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар Томонидан тўланиши лозим бўлган, лекин исталган сабабга кўра тўлиқ ёки қисман қопланиш имкони мавжуд бўлмаган ҳар қандай миқдордаги божхона божи;

d) "Божхона божлари": божхона қонунчилигига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатлари ҳудудига товарларни олиб кириш пайтида божхона маъмурияти томонидан ундириладиган барча божлар, солиқлар йиғимлар ва

...