Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Vengriya Hukumati oʻrtasida ta’lim, fan va madaniyat sohalarida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2017 yil 21 dekabr)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Венгрия Ҳукумати ўртасида таълим, фан ва
маданият соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Венгрия Ҳукумати, (кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар),
икки мамлакат ўртасидаги мавжуд дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, уларнинг фуқаролари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истагида,
икки мамлакат ўртасида таълим, фан ва маданият соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш Томонлар давлатларининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар тенглик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни қўллаб-қ
...