Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Qozogʻiston Respublikasi Hukumati oʻrtasida mintaqalararo hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Ostona, 2017 yil 23 mart)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисида 2013 йил 14 июнда имзоланган Шартномага амал қилиб,
икки мамлакат минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенг қамровли ривожлантириш заруриятини тан олиб,
ҳамкорликнинг долзарб масалаларини маҳаллий даражада тезкор ҳал қилишда ҳамда тарихан шаклланган алоқаларни чуқурлаштиришда минтақалараро ҳамкорликнинг амалий аҳамияти ва салоҳиятини эътироф этган ҳолда,
икки мамлакат минта
...