Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Turkiya Respublikasi Hukumati oʻrtasida yulovchi va yuklarni avtomobilda хalqaro tashish toʻgʻrisida Bitim (Ankara, 2017 yil 25 oktyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида

йуловчи ва юкларни автомобилда

халқаро ташиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга, икки мамлакат ўртасида ва уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташишни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, шунингдек, давлатлар ўртасида йўловчи ва юкларнинг автомобиль қатновини енгиллаштириш истагида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



I. ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ



1-модда


1. Мазкур Битим қоидалари Томонлардан бирининг давлати ҳудудида руйхатдан ўтган ташувчилар томонидан амалга ошириладиган Томонлар давлатларининг ҳудудлари ўртасида, уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда ва учинчи давлатлар ҳудудларига/ҳудудларидан давлат чегарасида ўрнатилган ўтказиш пунктлари орқали халқаро автомобиль қатнови учун очиқ бўлган йўлларда автомобилда йўловчи ва юкларни ташишга нисбатан татбиқ этилади.


2. Мазкур Битим Томонларнинг давлатлари иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро битимлардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.



II. ТАЪРИФЛАР



2-модда


Мазкур Битимда қўлланилган атамалар қуйидаги маъноларга эга:


1. "Ташувчи" Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатдан ўтган, мулкчилик ёки бошқа қонуний асосларда автотранспорт воситасига эгалик қилаётган ҳамда унинг миллий қонунчилигига мувофиқ йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат берилган ҳар қандай жисмоний ёки юридик

...