Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Belarus Respublikasi Hukumati oʻrtasida bojхona ishlarida hamkorlik va oʻzaro yordam toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2018 yil 13 sentyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида

божхона ишларида ҳамкорлик ва

ўзаро ёрдам тўғрисида

БИТИМ


Тошкент, 2018 йил 13 сентябрь


ЎзР Президентининг 2019 йил 4 январдаги

ПҚ-4093-сонли қарори билан тасдиқланган.


23-моддага мувофиқ 2019 йил

2 сентябрдан кучга киради


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

контрабанда ва божхона қонунчилигининг бузилиши ўз давлатларининг молиявий, савдо, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларига зиён етказишидан, шунингдек, миллий хавфсизлигига таҳдид солишидан келиб чиқиб,

товарларни олиб кириш ва олиб чиқишда ундириладиган божхона божлари, солиқлар ва йиғимларни тўғри ҳисоблашни ҳамда ундиришни таъминлаш, шунингдек, уларга нисбатан тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилишга доир шартларнинг белгиланган тартибда ижросини таъминлаш муҳимлигини инобатга олиб,

Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари ўртасида яқиндан ҳамкорлик орқали божхона ҳуқуқбузарликлари билан курашишни янада самарали амалга ошириш мумкинлигини англаган ҳолда,

1953 йил 5 декабрдаги Божхона ҳамкорлиги кенгашининг ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисидаги Тавсияларини эътиборга олиб,

1961 йил 30 мартдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона конвенция ва 1972 йил 25 мартда қабул қилинган 1961 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона конвенцияга тузатишлар тўғрисидаги Протокол, 1971 йил 21 февралдаги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция, шунингдек, 1988 йил 20 декабрдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш тўғрисидаги Конвенциясининг қоидаларини эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Мазкур Битим мақсадларида қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:


божхона қонунчилиги - товарлар, йўловчиларнинг қўл ва багаж юклари, валюта ва бошқа бойликлари, халқаро почта жўнатмаларини олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит олиб ўтиш, божхона божи, йиғимлари ҳамда бошқа тўловларни ундириш, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар беришни, тақиқ ва чекловлар ўрнатишни тартибга солувчи ҳамда қўлланилиши ва амал қилишини таъминлаш бевосита Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари зиммасига юклатилган Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг норматив- ҳу

...