Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Afgʻoniston Oʻtish Islom Davlati Hukumati oʻrtasida tranzit va transport sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (2004 yil 29 avgust)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
билан Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати
Ҳукумати ўртасида транзит ва транспорт
соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
транспорт ва транзит соҳаларида ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантириш истагига асосланиб, ҳамда
ўз давлатлари ўртасида товарлар ва йўловчиларнинг транзити ва ташувларини, шунингдек ўз давлатлари ҳудудлари орқали учинчи мамлакатларга транзит ташувларни енгиллаштириш истагида,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Томонлар, ушбу билан, ўзларининг миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз давлатлари ташувчиларига нисбатан йўл ҳамда ҳаво транспорт коммуникацияларида эркин транзит режимини тақдим этишни таъминлайдилар.
Томонлар давлатларининг ҳудудлари ор
...