Ishdan boʻshatilayotgan хodimga boshqa vazifani qay tarzda taklif qilish kerak
Агар меҳнат шартномаси қуйидаги сабаблар билан бекор қилинаётган бўлса, иш берувчи ходимга бошқа иш таклиф қилиши керак:
- ходим соғлиғи ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган бошқа иш бўлмаса, ходим соғлиғи ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказилишини рад этса ;
- технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сони ёки штати ўзгарса ;
- ходим малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига ёки эгаллаб турган лавозимига мувофиқ бўлмаса. Бу ҳолатда иш берувчи ходимга унинг мутахассислигига мос келадиган, пастроқ малака талаб этиладиган ишни, бундай иш мавжуд бўлмаганда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт