Ish haqi saqlanmaydigan ta’til kimlarga va qanday beriladi
Тавсияда:
– иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг ўзига хослиги;
– таътилнинг чекланган муддатини ўз ҳисобидан аниқлаш;
– иш берувчининг ходимларга ўз ҳисобидан таътил бериш мажбурияти;
– иш ҳақи сақланмайдиган таътилни иш стажига қўшиш.
Иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг қандай ўзига хослиги бор
Ходим ўз ҳисобидан таътилда бўлган вақтда унинг иш ҳақи сақланмайди, лекин иш жойи, лавозими сақланиб қолади . Иш берувчи бу даврда МКнинг 163-модда 1-қисми 3-бандига мувофиқ ўз ташаббусига кўра у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас.
Бу қоидадан истисно – меҳнат шартномасини қуйидаги ҳолларда бекор қилиш:
- муассислар, иштирокчилар ёки юридик шахс органининг қарори билан ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси тугатилиши муносабати билан ;
- якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тугатилиши муносабати билан.
Иш ҳақи сақланмайдиган таътилни, агар иш берувчи қарши бўлмаса, исталган ходимга унинг хоҳишига кўра бериш мумкин. Яъни, таътилдан фойдаланиш масаласи меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ҳал қилинади. Бундан иш берувчи уларнинг хоҳишига кўра бундай таътил бериши шарт бўлган ходимлар тоифалари мустасно.
Иш берувчи ходимни унинг розилигисиз иш ҳақи сақланмайдиган таътилга юборишга ҳақли эмас.