Хизмат сафарини қандай расмийлаштириш керак
Тавсияномада:
– хизмат сафари учун ҳужжатлар рўйхати;
– хизмат сафари тўғрисида буйруқ;
– хизмат сафари гувоҳномаси;
– хизмат сафари вақтида иш вақтини ҳисобга олиш табели.
Эътибор беринг
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Низом қоидалари барча ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга, бундан:
- бюджет ташкилотлари;
- давлат мақсадли жамғармалари;
- бюджет тизимидан маблағ ажратиладиган белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар;
- устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.
Хизмат сафари учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак
Ишингизда ходимларни республика ҳудудларига хизмат сафарига юбориш Схемасидан фойдаланишингиз мумкин,
.
Хизмат сафарини расмийлаштириш учун:
- ишлар режасини ишлаб чиқинг ва тасдиқланг. Намунавий шаклдан фойдаланиш мумкин,
; - буйруқ чиқаринг, унда хизмат сафарининг мақсади, жойи, муддати ва бошқа маълумотларни кўрсатинг;
- раҳбар томонидан имзоланган ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган (бор бўлса) белгиланган шаклдаги хизмат сафари гувоҳномасини беринг,
.
Агар бу компаниянинг ички тартиб-таомилларида назарда тутилган бўлса, буйруқни ходимнинг бевосита раҳбарининг хизмат хати (ёзма доклади) асосида чиқаринг.
Хизмат сафарларига юборилаётган ва хизмат сафари бўйича сизнинг ташкилотга келаётган шахсларни рўйхатга олишни хизмат сафарига юборилаётган ходимларни рўйхатга олиш журналида,
, ва хизмат сафаридан қайтиб келган ходимларни ҳисобга олиш журналида юритинг,
. Журналларни электрон шаклда юритиш мумкин.
Журнални юритиш учун масъул шахсни раҳбарнинг буйруғи билан тайинланг. Бу кадрлар бўйича мутахассис, бухгалтер, офис-менежер ёки бошқа ходим бўлиши мумкин. Хизмат сафари гувоҳномасига хизмат сафарига келиш ва хизмат сафаридан кетиш вақти тўғрисидаги ёзувларни ҳам у киритади.
Хизмат сафарини расмийлаштириш керакми?
– Мазкур ҳолатда умумий қоидалар амал қилади.
Бир кунлик хизмат сафарини оддий тартибда расмийлаштиринг:
- ишлар режасини ишлаб чиқинг ва тасдиқланг;
- буйруқ чиқаринг;
- хизмат сафари гувоҳномасини беринг;
- хизмат сафарига юборилаётган ходимларни ҳисобга олиш журналига ёзиб қўйинг.
Ташкилотнинг бош директори хизмат сафарига кетди. У йўқлигида буйруқларни имзолаш керак (масалан: ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, таътил бериш ҳақида). Ушбу ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига ким эга?
Бош директор йўқлигида буйруқларни унинг ўрнини расмий равишда эгаллаб турган шахс имзолаши мумкин.
Раҳбар вақтинча бўлмаган даврда уни алмаштириш тартиби ташкилот Уставида мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин.
Агар ташкилот уставида раҳбарнинг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш имконияти назарда тутилмаган бўлса, директор ўзининг йўқлигида ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга ҳақли. Бунинг учун у бошқа ходимга ишончнома расмийлаштириши ёки бундай имкониятни унга буйруқ орқали бериши мумкин.
Ишончномада аниқ ваколатлар рўйхати кўрсатилиши лозим, масалан: молиявий ҳужжатлар, меҳнат шартномалари, бухгалтерия ҳисоботларини имзолаш ҳуқуқи, шу жумладан улар қайси муддатга берилаётганлиги. Ишончнома исталган муддатга берилиши мумкин. Агар муддат кўрсатилмаган бўлса, ишончнома берилган вақтдан бошлаб бир йил давомида амал қилади
.
Раҳбарнинг вазифаларини вақтинча юклаш тўғрисидаги буйруқда, шунингдек раҳбар бўлмаган вақтда ходимнинг ваколат муддати ва аниқ вазифалари кўрсатилиши керак. Масалан:
«1. Хизмат сафари даврида бош директор вазифасини бажариш 20.05.2025 йилдан 24.05.2025 йилгача директор ўринбосари И.И. Ибрагимовга юклансин.
2. И.И. Ибрагимовга қуйидаги ваколатлар берилсин:
- кадрлар бўйича буйруқларни ҳамда ходимларни ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаларини бекор қилиш, таътил бериш ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни имзолаш;
- молиявий ва бухгалтерия ҳужжатларини имзолаш.».
Бунда хизмат сафари буйруғининг ўзига раҳбар бўлмаган вақтда аниқ ваколатлар рўйхати билан вазифаларни вақтинча бажариш тўғрисидаги бандни киритиш мумкин.
Хизмат сафарига розилик қандай расмийлаштирилади
Иш берувчи айрим тоифадаги ходимлардан хизмат сафарига ёзма розилигини олиши шарт:
- ҳомиладор аёллардан
; - 14 ёшга тўлмаган боласи, 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боласи бор ходимлардан
; - Ногиронлиги бўлган ходимлардан
.
.Розиликни қандай тарзда олиш қонунчиликда белгиланмаган. Хизмат сафарига розиликни бир неча усуллар билан расмийлаштириш мумкин:
- Ходимга ёзма хабарнома юбориш.
Ҳужжатда хизмат сафарига розилик тўғрисида тегишли белги қўйиш ёки ходимдан хизмат сафарига боришни рад этиш тўғрисида ариза олиш кифоя. - Алоҳида розилик аризаси тузиш.
Ҳужжатда ходимнинг хизмат сафарига розилиги ҳамда унинг муддатлари ва давомийлиги тўғрисидаги маълумот бўлиши керак. Бунда, ҳомиладор аёл ёки 14 ёшгача болалари бўлган ходим сафарни рад этиш имкониятига эга эканлиги ҳақида хабардор қилинганлигини, ногиронлиги бўлган ходим эса бундай сафарлар ТИЭК тавсиялари билан тақиқланмаганлигини ёзиши керак. - Хизмат сафари тўғрисидаги буйруқда белги қўйиш.
Буйруқда ходимнинг буйруқ билан танишганлиги ва хизмат сафарига рози эканлиги кўрсатилган ҳолда, унинг имзоси учун махсус устунни назарда тутиш мумкин. Агар хизмат сафарига ҳомиладор аёл ёки 14 ёшга тўлмаган болалари бор ходим юборилаётган бўлса, белгида у сафарга боришдан бош тортиш ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилинганлиги кўрсатилган бўлиши керак. Ногиронлиги бўлган ходим учун буйруқда шунингдек, сафар ТИЭК тавсияларига зид эмаслигини кўрсатиш мумкин ёки ходим қўшимча равишда тегишли ёзув киритиши мумкин.
. Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга қандай жалб қилиш ва дам олиш ёки байрам куни ишга жалб қилиш қачон қонунбузарлик ҳисобланиши ҳақида янада батафсил тавсияномада билиб олинг.Ходимнинг розилигисиз расмийлаштирилган хизмат сафари меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланади. Ташкилотнинг айбдор мансабдор шахси
кўра маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Жарима БҲМ 5-10 бараварини ташкил этади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, БҲМ 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Агар ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, жарима БҲМ 10-20 бараварини ташкил этади.
Хизмат сафарига буйруқ қандай расмийлаштирилади
Хизмат сафари учун иш берувчининг ёзма қарори асос бўлиб ҳисобланиши сабабли, буйруқ расмийлаштиринг ва унга раҳбар ёки бунга ваколатланган бошқа шахснинг имзосини қўйдиринг.
Унда қуйидаги маълумотларни акс эттиринг:
- буйруқнинг санаси ва рақами;
- ҳужжатнинг номи;
- ташкилотнинг тўлиқ номи;
- ходимнинг ўзи ҳақида, шу жумладан фамилияси, исми, отасининг исми, табель рақами, лавозими ва бўлинмаси;
- хизмат сафарининг мақсади;
- белгиланган пункт(лар). Сафар вилоят марказига бўлса, ҳужжатда фақат шаҳарнинг тўлиқ номини кўрсатинг, туман марказига бориладиган бўлса – вилоят номини, қишлоқ жойга бўлса, туман номини ҳам кўрсатинг;
- ходим хизмат сафарига юборилаётган корхона номи;
- хизмат сафарининг муддати, унинг бошланиш ва тугаш санаси;
- кундалик харажатлар миқдори, агар у корхонанинг локал ҳужжатида белгиланмаган бўлса;
- хизмат сафари шартларига кўра бошқа маълумотлар.
Агар сиз ходимни аниқ бир ташкилотга (бўлинмага) эмас, балки ҳудудга, масалан, товарлар бозорини маркетинг тадқиқотлари учун юбораётган бўлсангиз, буйруқда иш режимини кўрсатинг.
Ходим аниқ бир ташкилотга хизмат сафарига юборилганда иш режимини кўрсатиш керак эмас, чунки мазкур ҳолатда ходимга ушбу ташкилотнинг иш вақти режими татбиқ этилади.
Ишлар режасини расмийлаштириш хизмат сафари харажатларининг асосланганлигини исботлаш имконини беради.
Буйруқ раҳбар томонидан имзоланганидан кейин, хизмат сафарига юбориладиган ходимни у билан қўл қўйдириб таништиринг.
Бундай ҳолда нима қилиш керак?
– Корхона раҳбари хизмат сафарига кетишда:
- хизмат сафарига кетиши ҳақида ходимларни хабардор қилиши;
- у хизмат сафарида бўлган давда раҳбар вазифасини бажарадиган шахс тўғрисида қарор қабул қилиши;
- корхона бухгалтериясига хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни тўлаш ҳақида кўрсатма бериши шарт.
Ваколатларни бошқа шахсга берилиши буйруқда акс эттирилиши керак. Қоидага кўра, ваколатлар ўринбосарга берилади.
Буйруқда хизмат сафари вақтида раҳбар вазифасини бажарувчи ходимнинг ваколатлари доирасини белгиланг. Акс ҳолда у раҳбар учун ташкилот устави ва қонунчиликда белгиланган вазифаларни бажаради. Буйруқни фақат ваколатли шахслар имзолашлари мумкин, кўпинча бу раҳбарнинг ўзи ёки унинг ўринбосари. Агар буйруқни раҳбарнинг ўзи имзолайдиган бўлса, у ҳолда буйруқ билан танишиб чиққанлик тўғрисида қўшимча имзо керак эмас.
Бундай хизмат сафарини қандай расмийлаштириш керак?
– Хизмат сафарига бир вақтда бир нечта ходим борадиган бўлса, сиз барча хизмат сафарига юбориладиганлар учун битта буйруқ ёки ҳар бир ходим бўйича алоҳида буйруқ тузишингиз мумкин.
Бунда:
- хизмат сафарига юборилаётган барча шахсларнинг маълумотларини кўрсатинг;
- бошлиқ тайинланг (зарур бўлганда);
- ҳар бир ходим учун хизмат сафарининг муддатини кўрсатинг, агар улар фарқ қилса.
Хизмат сафари гувоҳномасини қандай расмийлаштириш керак
Ходимни Ўзбекистон бўйлаб хизмат сафарига хизмат сафарини тасдиқловчи асосий ҳужжат – хизмат сафари гувоҳномасисиз юборманг. Ушбу ҳужжат бўлмаса, хизмат сафари харажатлари бундай харажатлар деб тан олинмаслиги мумкин ва бу тегишли солиқ оқибатларига олиб келади.
Хизмат сафари гувоҳномасида қуйидагиларни кўрсатинг:
- ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
- гувоҳномани берган ташкилотнинг номи;
- хизмат сафарининг муддати, унинг бошланиш ва тугаш санаси;
- хизмат сафари учун асос ҳисобланадиган буйруқнинг рақами ва санаси;
- ходимнинг паспорти ёки ID-картасининг реквизитлари;
- белгиланган пунктларга келиш ва кетиш белгилари.
Компания ходими хизмат сафари гувоҳномасига ёзув киритиш имкони бўлмаган жойга бир кунга хизмат сафарига юборилди (масалан, қишлоқ хўжалиги ерларини кўздан кечириш).
Компания ходими ёзув киритиш имкони йўқ жойларга хизмат сафарига юборилган тақдирда хизмат сафари гувоҳномасини қандай тўлдириш керак?
Белгини мазкур жойнинг маъмуриятида (қишлоқ кенгаши, маҳалла), милиция таянч пунктида ва бошқаларда қўйдириш мумкин.
Агар ходим Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарига юборилса, хизмат сафари гувоҳномасини расмийлаштириш зарур
.
Хизмат сафари гувоҳномасига белги қўйиш ходим юборилган жойда амалга оширилади
.
Шундай қилиб, агар ходим хизмат сафарига маълум бир ташкилотга эмас, балки, масалан, маълум бир жойга юбориладиган бўлса, у ҳолда хизмат сафари гувоҳномасига белгини мазкур жойнинг маъмурияти (қишлоқ кенгаши, маҳалла), милиция таянч пункти ва бошқалар қўйиши мумкин.
Ходимга хизмат сафари гувоҳномасида унинг келиши ва кетишини тасдиқлаши мумкин бўлган ташкилотни излашда қўшимча қийинчиликлар яратмаслик учун, хизмат сафари тўғрисидаги буйруқда хизмат сафарига юборилган ходимда аслида “қабул қилувчи ташкилот” йўқлиги муносабати билан белги қўйишни амалга ошириш тавсия қилинган пунктларни кўрсатинг. Тавсия қилинган ташкилотлар билан олдиндан боғланиш ва гувоҳномада белгиларни қўйиш ҳақида келишиб олиш мумкин.
Хизмат сафари харажатларини, агар улар ҳужжатлар билан расмийлаштирилган бўлса, чегириб ташланадиган харажатларга киритиш мумкинми?
– Хизмат сафари гувоҳномаси бўлмаганда, хизмат сафари ходимнинг шахсий сафари сифатида баҳоланиши, сафар харажатлари эса ходимнинг моддий фойдаси сифатида баҳоланиши мумкин. Бундай харажатлар корхона учун чегириб ташланмайдиган харажатлар ва ходимнинг ЖШДС солинадиган даромади ҳисобланади.
Бунинг олдини олиш учун, хизмат сафари гувоҳномасини тиклашга ҳаракат қилинг. Бунинг учун унинг дубликатини расмийлаштиринг ва уни имзолар ва муҳрлар билан тасдиқлашни илтимос қилган ҳолда ходим хизмат сафарига юборилган ташкилотга юборинг.
Ташкилот иккита ходимни халқаро тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этиш учун хорижга хизмат сафарига юбормоқда. Сафарни қандай расмийлаштириш лозим? Хизмат сафари гувоҳномаларини расмийлаштириш керакми?
– Ходимларни Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига юбориш масалаларини Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом тартибга солади. Ташкилот раҳбари ходимларни белгиланган аниқ пунктга хизмат сафарига юбориш тўғрисида буйруқ чиқаради ва сафарга режа-топшириқни тасдиқлайди. Хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқда хизмат сафарига юбориладиган ходимларнинг фамилияси ва исми, отаси исмининг бош ҳарфлари, хизмат сафарига юборилган жой ва хизмат сафарининг муддати кўрсатилади.
Агар ходимни Ўзбекистон ташқарисига хизмат сафарига юборадиган бўлсангиз, хизмат сафари гувоҳномасини расмийлаштириш керак эмас, чунки у 2730-сон Низомда назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш куни хизмат сафарига юборилган шахснинг паспортида чегара-назорат пунктлари қўйган белгиси бўйича аниқланади. Ходимлар хизмат сафаридан қайтиб келгандан кейин 3 иш куни давомида ташкилот бухгалтериясига хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботини тақдим этишлари лозим. Унга чегарани кесиб ўтиш тўғрисида белгилар қўйилган паспорт нусхасини илова қилиш керак (хизмат сафари гувоҳномаси ўрнига).
Ходим хизмат сафарига юборилди, чипта сотиб олинди (уни қайтариш имкониятисиз). Кейин ишлаб чиқариш сабабларига кўра хизмат сафарига зарурат қолмади. Ходим ҳеч қаерга кетмади. Чипта билан боғлиқ вазиятни асослаш учун қандай ҳужжатни тузиш керак – буйруқми ёки тушунтириш хатими?
– Мазкур ҳолатда ишлаб чиқариш зарурияти муносабати билан хизмат сафарини бекор қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштириш мумкин.
Ходимдан тушунтириш хати, одатда, воқеалар унинг айбли ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги билан боғлиқ бўлганда олинади. Демак, агар хизмат сафарининг бекор қилиниши ходимнинг айби билан содир бўлганда, бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ учун ходимнинг тушунтириш хати асос бўлган бўларди. Қолган ҳолларда (ишлаб чиқариш зарурияти, форс-мажор, бошқа шунга ўхшаш вазиятлар) бундай буйруқни чиқариш учун рапорт, хизмат хати ва бошқалар асос бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Низомга мувофиқ, хизмат сафари гувоҳномасининг шакли белгиланган. Бюджетдан ташқари ташкилотлар учун Низом нормалари тавсия хусусиятига эга. МЧЖда ҳужжатлар айланишини соддалаштириш мақсадида ходимларга хизмат сафарлари учун хизмат сафари гувоҳномасини расмийлаштирмаслик мумкинми?
Ҳа, агар ташкилот – бюджетдан ташқари ташкилот бўлса, мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги Низом бюджетдан ташқари молиялаштириладиган ташкилотлар учун тавсиявий хусусиятга эга
. Бу шуни англатадики, бюджетдан ташқари ташкилотлар хизмат сафарларини ҳужжатли расмийлаштириш тартибини мустақил равишда белгилаш, шу жумладан хизмат сафари гувоҳномаларини қўллашни рад этиш ҳуқуқига ҳам эгалар.
Бироқ хизмат сафари гувоҳномасини ҳужжат айланишидан бутунлай чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ эмас. Хизмат сафари гувоҳномасида хизмат сафари жойига келиш ва кетиш саналари қайд этилади, ҳамда ушбу белгилар бўйича ходимнинг хизмат сафарида бўлган ҳақиқий муддати аниқланади
. Бусиз хизмат сафари чоғида харажатларни тасдиқлашда, суткалик тўловларни ҳисоблашда ва шу кабиларда қийинчиликлар юзага келиши мумкин.
Бундан ташқари, ходимнинг иш берувчининг фармойиши билан бошқа жойга муайян муддатга бориши хизмат сафари ҳисобланади
– бинобарин, ҳар қандай тасдиқловчи ҳужжатлар ташкилот манфаатлари учун ишлайди. Хизмат сафарида бўлиш пайти ишланган вақтни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинади
. Яъни, хизмат сафари гувоҳномасининг мавжудлиги ходимнинг асосий иш жойидан ташқарида ишлаганлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги хизмат сафарлари учун хизмат сафари гувоҳномалари қўлланилмайди. Бу ҳолда хизмат сафари факти хорижга чиқиш паспортида чегарани кесиб ўтиш тўғрисидаги белгилар билан тасдиқланади.
Хорижга хизмат сафарини қандай расмийлаштириш ҳақида батафсил маълумот – тавсияномада
Хизмат сафари гувоҳномасини расмийлаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарорни ташкилотнинг ўзи ҳал қилади. Бироқ буни ташкилотнинг локал ҳужжатида – масалан, Хизмат сафарлари тўғрисидаги низомда қайд этишни тавсия этамиз.
Шундай қилиб, агар ташкилот хизмат сафари гувоҳномаларини расмийлаштирмасликка қарор қилса, буни ички ҳужжатларда назарда тутиш ва хизмат сафари фактини ва унинг муддатларини тасдиқлашнинг бошқа усулларини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.
Хизмат сафарига юборилган ходимнинг иш вақтини ҳисобга олиш табели қандай расмийлаштирилади
Хизмат сафарига юборилган ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини бажаради, фақат корхона жойлашган жойдан ташқарида бажаради. Шунинг учун ходимнинг хизмат сафарида бўлишини иш вақтини ҳисобга олиш табелида «К» ҳарфи билан акс эттиринг, соатлардаги давомийлигини қўйманг (ўриндошлардан ташқари).
Ходим хизмат сафарида бўлган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Бироқ, агар хизмат сафарида иш вақтидан ташқари соатлар ишланган бўлса, уларга қўшимча ҳақ тўланиши керак. Иш вақтидан ташқари иш кунини табелда “КС” қисқартмаси билан белгиланг ва нормадан ташқари ишланган соатлар сонини кўрсатинг. Ортиқча ишлашни тасдиқлаш учун хизмат сафари жойидан маълумотнома талаб қилинг.
Буни иш вақтини ҳисобга олиш табелида қандай акс эттириш керак?
– Агар ходим дам олиш куни хизмат сафарида бўлса, иш вақтини ҳисобга олиш табелида “ВК” ҳарфларини қўйинг (дам олиш куни + хизмат сафари). “В” ушбу дам олиш куни учун иш ҳақи тўланмаслигини, “К” эса бу хизмат сафари ва ходимга суткалик пул ҳисоблаш кераклигини кўрсатади.
Агар хизмат сафарига юборилган ходим дам олиш куни ишласа, “РВ/К” қўйинг. Сиз унга нафақат суткалик пул, балки оширилган (2 баравардан кам бўлмаган) миқдорда ўртача иш ҳақи ҳам тўлашингиз ёки бошқа дам олиш кунини тақдим этишингиз шарт.
Агар ходим хизмат сафарига дам олиш куни кетадиган бўлса, хизмат сафаридан қайтиб келганидан кейин унга бошқа дам олиш кунини тақдим этинг.
Ходим хизмат сафарига жўнаб кетиш куни ва (ёки) қайтиш куни ишга чиқиши керак ёки керак эмаслиги тўғрисидаги масала ташкилот раҳбари билан келишувга кўра ҳал қилинади.
Ходим хизмат сафарига жўнаб кетиш ва (ёки) қайтиш куни ишга келган. Бундай ҳолатда табелни қандай расмийлаштириш керак?
– Бу хизмат сафари кунлари бўлганлиги учун табелда “К” ҳарфини қўйинг ва ушбу кунлар учун хизмат сафарининг бошқа кунлари сингари, ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи ҳисобланг. Бунда ушбу кунлар учун суткалик пулларни ҳисоблашни унутманг.
Буйруққа кўра ходим 10 кунга хизмат сафарига юборилди – бунга шанба, якшанба ва байрам куни (Қурбон Хайит) ҳам киради. Дам олиш куни ишлаш бўйича алоҳида ҳужжат ёки иш берувчининг кўрсатмаси йўқ. 02.08.2022 йилдаги ВМҚ-424-сон қарорнинг 11 бандига кўра, “Хизмат сафарида бўлган ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари ўрнига хизмат сафаридан қайтганда бошқа дам олиш кунлари тақдим этилмайди.” Бироқ ходим хизмат сафаридан келгандан кейин, Меҳнат кодексига асосланиб, байрам ва дам олиш куни ишлаганлигига ишонтирган ҳолда унга 3 кун отгул беришни сўрамоқда.
Биз ходимнинг талабини рад этишга ҳақимиз борми ёки отгул беришимиз керакми?
– Вазиятни диққат билан аниқлаш керак, чунки ходим хизмат сафари вақтида ҳақиқатан ҳам дам олиш ва байрам куни ишлаган бўлиши мумкин.
МК 196-моддасида шундай дейилган: ” Хизмат сафарига юборилган ходимга нисбатан хизмат сафарининг мақсадига қараб ушбу ходим ўзига хизмат сафарига юборилган иш берувчида белгиланган иш вақти режими татбиқ этилади ёхуд хизмат сафаридаги иш режими ходимни хизмат сафарига юборган иш берувчи томонидан тасдиқланадиган хизмат сафарига оид топшириқ билан белгиланади”.
Ишлаб чиқариш зарурияти мақсадида ёки форс-мажор вазиятлар муносабати билан қабул қилувчи ташкилот иш берувчиси хизмат сафарига юборилган ходимга алоҳида иш жадвалини белгилаган бўлиши мумкин, буни қабул қилувчи ташкилотнинг иш режими деб ҳисоблаш мумкин.
Сизнинг ходим хизмат сафарига юборилган ташкилотдан ходимнинг иш режимининг ёзма тасдиқномасини сўранг. Тасдиқномада хизмат сафарига юборилган ходим ишлаб берган иш кунлари ва иш соатларининг аниқ сони кўрсатилиши керак, шунингдек хизмат сафари чоғида у дам олиш кунларидан фойдаланганми ва неча кун, соатлиги кўрсатилиши лозим.
Агар тасдиқномадан сизнинг хизмат сафарига юборилган ходимнинг дам олиш ва байрам куни ишлаганлиги аниқланса, у ҳолда сиз уларни қонунчиликка мувофиқ компенсация қилишингиз керак. Хусусан дам олиш кунларидаги (агар улар хизмат сафарининг бошқа кунлари тақдим этилмаган бўлса) ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги (Қурбон Хайит кунидаги) иш учун :
ёки
- хизмат сафаридан кейинги даврда отгуллар бериш ва ушбу кунлар учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш лозим,
.
Ходим хизмат сафари чоғидаги иш режимидан хабардор бўлиши, зарур бўлганда дам олиш кунлари, байрам кунлари ёки иш вақтидан ташқари ишлашга рози бўлиши керак, иш берувчи эса унга фойдаланилмаган дам олиш кунлари ёки байрам кунларини тақдим этиш ва ҳақ тўлашга доир қонунчилк нормаларига амал қилиши шарт.
Ходим ташкилотда асосий иш жойи бўйича ва ички ўриндошлик асосида ишлайди. Уни хизмат сафарига юбориш керак.
Хизмат сафарини қандай тўғри расмийлаштириш керак – фақат асосий жой бўйичами ёки ҳар иккита шартнома бўйичами?
Хизмат сафарини хизмат зарурияти пайдо бўлган иш жойи бўйича расмийлаштиринг.
Ходим асосий иш бўйича хизмат сафарида бўлган вақтда ички ўриндошлик бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод қилинади ва соатлар ҳисобга олинмайди, чунки ўриндошлик бўйича ҳақиқатдаги иш бажарилмайди.
Хизмат сафари – бу иш берувчининг фармойишига биноан муайян меҳнат вазифалари доирасида амалга ошириладиган сафар
.
Демак, хизмат сафари хизмат зарурати юзага келган иш жойи бўйича битта меҳнат шартномаси доирасида расмийлаштирилади
.
Агар ходим ишни асосий иш жойи бўйича ва ички ўриндошлик асосида бажараётган бўлса, хизмат сафари:
- асосий иш жойи бўйича расмийлаштирилади, агар топшириқ унинг асосий лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ бўлса;
- ички ўриндошлик бўйича расмийлаштирилади, агар сафар иккинчи лавозим бўйича мажбуриятлар билан шартланган бўлса.
Иккита лавозим бўйича битта «умумий» хизмат сафарини расмийлаштириш мумкин эмас, чунки бу ҳар хил меҳнат муносабатларидир.
Агар сафар мақсади асосий иш жойидаги вазифалар билан боғлиқ бўлса, қуйидагилар зарур:
- Хизмат сафари тўғрисидаги буйруқни фақат асосий иш жойи бўйича чиқариш.
- Ходимнинг асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш
. - Хизмат сафари даврида ходимни ички ўриндошлик бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод қилиш, чунки у амалда иккинчи ишни бажара олмайди.
- Хизмат сафарида бўлиш вақтини иш вақтини ҳисобга олиш табелида асосий иш жойи бўйича акс эттириш
:
- асосий иш жойи бўйича хизмат сафари кунларини «ХС» коди билан белгилаш;
- ички ўриндошлик бўйича – «УС/К» (узрли сабабга кўра келмаслик).
Ходимнинг ички ўриндошлик бўйича ишда бўлмаган вақти узрли сабабга кўра мажбурий келмаслик – асосий иш жойи бўйича хизмат сафари ҳисобланади. Бу даврда ички ўриндошлик бўйича ишга ҳақ тўлаш керак эмас, чунки ходим уни бажармаган.
Чек-варақ
Kadrovik PRO экспертлари чек-варақидан фойдаланинг. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарини расмийлаштириш, ҳужжатларда хатоларга йўл қўймаслик, вақтни тежаш ва жарималар хавфини камайтиришга ёрдам беради. Чек-листни юклаб олиш, чоп этиш ва ҳамкасбларга тарқатиш ҳам мумкин.

.jpg)


Канал в телеграм