KPI qanday ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi
KPI (Key Performance Indicators – самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари) ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун, кўрсаткичлар компаниянинг стратегик мақсадларини акс эттириши ва тараққиётни ўлчаш воситаси бўлиб хизмат қилишига ишонч ҳосил қилиш учун, аниқ тартиб-таомилларга риоя қилиш керак.
KPI ишлаб чиқишдан олдин:
- компания яқин ойлар ёки йиллар ичида нимага эришмоқчи эканлигини англаш керак. Бу фойдани ошириш, мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ёки янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ мақсадлар бўлиши мумкин;
- компания муваффақияти учун қайси жараёнлар ёки вазифалар айниқса муҳимлигини ўйлаб кўриш лозим. Булар: савдо, маркетинг, ишлаб чиқариш, мижозларга хизматлар кўрсатиш ва бошқа йўналишлар бўлиши мумкин.
Telegram kanali