Korxonada kadrlar xizmatini qanday tashkil etish kerak
Тавсияномада:
- кадрлар бўлими керакми
- кадрлар хизматининг қайси форматини танлаш лозим
- қандай тузилмани барпо этиш керак ва бўлинмаларга нималар бириктирилади
- қайси лавозимларни жорий этиш ва уларга қандай талабларни қўйиш лозим
- қанча кадрлар бўйича мутахассис зарурлигини қандай ҳисоблаш мумкин
- раҳбар штат бирлигини оширишга тайёр бўлмаса, нима қилиш керак
Кадрлар бўлими керакми
Кадрлар хизматининг (кадрлар бўлими / HR-департаментнинг) вазифалари ва функциялари иш берувчи томонидан ташкилотнинг ички ҳужжатларида, масалан, кадрлар хизмати ёки кадрлар бўлими тўғрисидаги низомда белгиланади. Бунда кадрлар хизмати ўз фаолиятида нафақат Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, балки шахсга доир маълумотлар, ҳарбий рўйхатга олиш, архив иши, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳам амал қилади.
Қонун хусусий ташкилотга кадрлар бўлимини ташкил этиш мажбуриятини юкламайди ва кадровиклар сони бўйича нормативларни белгиламайди. Штат бирликлари сонини компания раҳбарияти, ташкилот фаолиятини ҳисобга олган ҳолда, белгилайди. Бунда кадровикнинг алоҳида штат бирлиги бўлиши мажбурий эмас, чунки кадрлар масалаларини бошқа мутахассис ўриндошлик асосида юритиши мумкин.
Кадрлар хизматининг қайси форматини танлаш лозим
Кадрлар хизматининг формати компаниянинг кўламига, доимий ишлайдиган ходимлар сонига, кадрлар қўнимсизлигига, хизматнинг иш турларига ва кадрлар ишини юритиш ҳажмига боғлиқ. Шартли равишда бешта форматни ажратиб кўрсатиш мумкин:
Формат |
Кимга тўғри келади |
Штатда ким бор |
Афзалликлар |
Хатарлар |
Ўриндошлик асосида кадровик |
Кадрларга оид тартиб-таомиллар минимал бўлган жуда кичик компаниялар |
Асосий ишига қўшимча равишда бошқа мутахассис (масалан, бухгалтер ёки офис-менежер) |
Алоҳида ставка учун харажатлар мавжуд эмас |
Расмийлаштиришда хатоликлар юзага келиш хавфи юқори, ўрнини босадиган шахс йўқ, кадрлар иши иккинчи даражага сурилади |
Бир нафар кадрлар... |
Telegram kanali