Иш берувчининг ташаббусига кўра бериладиган режалаштирилмаган ҳақ тўланадиган таътил

22.11.2021

Эпидемияга қарши курашиш мақсадида қабул қилинаётган ҳужжатларда, хусусан, тасдиқланган таътиллар жадвалидан қатъи назар, ходимларни меҳнат таътилига чиқариш назарда тутилган. Буни қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ гапириб берди.

– Режалаштирилмаган меҳнат таътилини бериш учун ходимнинг розилигини олиш керакми?

– Ходимларга меҳнат таътили бериш тартиби таътиллар жадвалига боғлиқ.

МК 144-м. 1-қисмига мувофиқ, йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Бошқача қилиб айтганда, жадвал ходимларнинг тегишли вакиллик органи билан келишилганидан кейин иш берувчининг буйруғи билан тасдиқланган бўлиши керак. Иш берувчи ходимларни жадвал билан таништириши лозимлигини ҳам қайд этиш муҳим. Таътиллар жадвали – ходим ва иш берувчи учун мажбурий тусга эга бўлган локал норматив ҳужжат. Шу сабабли меҳнат таътили жадвалга мувофиқ берилаётган бўлса, ходимнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

Жадвалда назарда тутилмаган таътилни бериш масаласи бошқача ҳал этилади.

МКга мувофиқ, жадвалда белгиланган таътилдан фойдаланиш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ўзгартирилиши мумкин . Бинобарин, ходимга жадвалдан ташқари меҳнат таътилини бериш учун унинг розилигини олиш керак. Ходим:

  • жадвалда назарда тутилганидан бошқа вақтда меҳнат таътилини беришларини сўраб (ёки меҳнат таътилини беришларига рози эканлиги қайд этилган) ариза бериши;
  • иш берувчи билан олдиндан келишиб олган таътилни бериш санасини кўрсатишининг ўзи етарли.

Бундай ариза асосида иш берувчи ходимга таътил бериш ҳақида буйруқ чиқаради.

Жадвалда белгиланган таътилдан фойдаланиш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ўзгартирилиши мумкинлиги ҳақида умумий қоидадан истисно мавжуд. Таътил қуйидаги ходимларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак :

  • 14 ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (16 ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;
  • I ва II гуруҳ ногиронларига;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
  • 18 ёшга тўлмаган шахсларга;
  • таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга
  • жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Бундан ташқари, ишлаётган эркакларга йиллик таътил уларнинг хоҳишларига биноан хотинларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади .

Карантин пайтида боғчаларга ва бошланғич синфларга бора олмайдиган болалари бор ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахслар, васий ва ҳомийларга) таътиллар жадвалидан қатъи назар, йиллик меҳнат таътили берилади .

Ходимнинг розилигига кўра ҳозир унга таътил берилса, уни тўлиқ олиш керакми? Ёки таътилнинг фақат бир қисмидан фойдаланиш мумкинми?

МК 146-моддасига мувофиқ, ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда...

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.