“Иш ҳақи сақланмаган” таътил муносабати билан иш йили қандай кўчирилади
Агар ходим иш йили давомида иш ҳақи сақланмаган таътил олган бўлса, унинг иш йилининг тугаши кўчириладими? Агар “ҳа” бўлса, аниқ қанча кунлар сонига? Ходимнинг иш йилини ҳисоблаб чиқариш тартиби қандай?
Саволларга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
- Энг аввало келинг “иш йили” нима эканлигини аниқлаб олайлик. Бу давомийлиги бўйича календарь йилга (12 ой) тенг бўлган, бироқ шахсан ҳар бир ходим учун у ишга қабул қилинган кундан ҳисоблаб чиқариладиган вақт оралиғи. Яъни бу ходим сифатида битта иш берувчида меҳнат шартномаси бўйича иш бошланган кундан ҳисоблаб чиқариладиган иш йили.
Иш йилини тўғри ҳисоблаб чиқариш нима учун керак? Хусусан, ходимларга меҳнат таътилларини тўғри аниқлаш ва бериш учун. Масалан, ходим йиллик асосий меҳнат таътилини биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан олишга ҳақли . Иш берувчи таътилни шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар бериши шарт
.
