Малака тоифаси қандай берилади

22.11.2021

Хизмат бўйича кўтарилиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори кўпинча ходимнинг малакаси, у лавозимга мувофиқлиги юзасидан ўтказилган аттестациядан муваффақиятли ўтганлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Хизматчилар лавозимлари бўйича малака тоифалари қандай берилиши ва буни қандай тўғри расмийлаштириш ҳақида меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди:

- Меҳнат кодексида “малака тоифаси” тушунчаси мавжуд эмас ва аксарият ҳолларда иш берувчи уни белгилашга мажбур эмас. Бироқ агар, масалан, ташкилотда меҳнатга ҳақ тўлашни ходимларнинг малакасига боғлиқ ҳолда табақалаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, ҳар бири учун маълумот, малака даражаси ва иш тажрибасига турли талаблар қўйиб, лавозимларни тоифаларга ажратиш мумкин.

Малака тоифалари (малака разряди билан чалкаштирмаслик керак) – бу муайян мезонларга тўғри келадиган ходимнинг малака, меҳнат унумдорлиги ва профессионализми даражаси. Разряд, ўз навбатида, ишнинг мураккаблигини белгилайди ва унинг бажарилиши учун ходимнинг малакасини...

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.