Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Байрамолди иш куни бир соатга қискартирилди
Корхонада байрамолди иш куни бир соатга қисқартирилди. Иш берувчи Меҳнат кодекси фақат давлат муассасаларига нисбатан тадбиқ этилишини, хусусий фирмада эса меҳнат режими иш ҳажмидан келиб чиқишини маълум қилди. Бу ўринда иш берувчи ҳақми?
Иш берувчи ноҳақ. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар мулкчиликнинг барча шаклидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган жисмоний шахсларга нисбатан тадбиқ этилади (Меҳнат кодексининг 1-моддаси).
Меҳнат кодексининг 121-моддасига биноан байрам (ишланмайдиган) кунлари (Меҳнат кодексининг 131-моддаси) арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Бу қоида 5 кунлик иш ҳафтасида ҳам, 6 кунлик иш ҳафтасида ҳам, ҳафтасига 40 соат банд бўлган ходимлар учун ҳам, қисқартирилган меҳнат жадвалига эга шахслар учун ҳам амал қилади. Шунга кўра қисқартирилган, масалан, 36 ёки 24 соатлик иш ҳафтаси белгиланган ходимлар (18 ёшга тўлмаганлар, I ва II гуруҳ ногиронлари, зарарли меҳнат шароитларида банд бўлган шахслар ва ҳ.к.) учун ҳам байрам арафасида иш вақти қисқартирилади.
Узлуксиз фаолият олиб борувчи ташкилотларда ишлаб чиқариш-техник ва бошқа иш шароитларига (объектларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш кабилар) кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам кунлари иш вақтидан ташқари ишлар учун белгиланган меъёр бўйича ишланган вақтга тенг миқдорда отгул бериш билан компенсация қилиниши мумкин (Меҳнат кодексининг 124, 125, 157-моддалари).
Мазкур талаблар бажарилмаган тақдирда бу ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш сифатида баҳоланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга (49-модда) биноан мансабдор шахсга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.