Суд ишдан ҳайдалган ходимни тиклади. Нима қилиш керак?

preview

Собиқ ходим ишдан ҳайдалишини ноқонуний деб ҳисоблаб, судга ишига тиклаш ҳақида даъво билан чиқди. Суд даъвони қаноатлантирди. Иш берувчи кейинчалик қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида “Норма” эксперти юрист Ленара ХИКМАТОВА сўз юритади:

 

Агар ҳал қилув қарори кучга кирмаган бўлса, уни ижро этиш керакми?

– “Одатда, суд томонидан ҳал қилув қарори ходим фойдасига қабул қилинганидан сўнг, кўпчилик иш берувчилар кейин нима қилишни билмайдилар. Кўпинча улар суднинг қарори ҳали кучга кирмаганлиги сабабли уни ижро этиш шарт эмас деб ҳисоблаб, ижро қилмайдилар. Бу нотўғри.

Албатта, агар иш берувчи биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози бўлса, у қарор чиқарилган кундан 1 ой давомида апелляция инстанциясида даъво қилиши мумкин . Умумий қоидалар бўйича биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори, агар унинг устидан шикоят қилинмаган (протест келтирилмаган) бўлса, апелляция шикояти (протест) бериш муддати ўтганидан кейин, яъни бир ойдан кейин қонуний кучга киради. Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда, ҳал қилув қарори, ишни апелляция инстанцияси суди кўриб чиққанидан кейин қонуний кучга киради .

Лекин мазкур қоидадан истисно ҳолатлар мавжуд.

Суднинг айрим қарорлари дарҳол ижро қилиниши лозим . Улар қаторида – меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги қарори мавжуд. Бунда, агар иш берувчи бундай қарорни ижро қилинишини кечиктирса, суд уни ходимга кечиктирилган бутун вақт учун ўртача иш ҳақини тўлиқ миқдорда тўлашга мажбур қилади .

Шундай қилиб, агар суд ходимни аввалги ишига тикласа, ташкилот ушбу қарорни қуйидагилардан қатъий назар, дарҳол ижро қилишга мажбур:

  • иш берувчи бунга рози ёки йўқми;
  • у кучга кирган ёки йўқми;
  • у даъво қилинадими.

Қарор бор – ижро қилиниши шарт.

 

Агар ҳал қилув қарорида уни ижро қилиш ҳақида айтилмаган бўлса, дарҳол ижро қилиш керакми?

ФПК 255-моддага мувофиқ, суд ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилишини зарур деб топган ҳолларда, бу ҳақда ҳал қилув қарорида кўрсатилади. Бироқ бари бир иш берувчи ишдан бўшатилган ходимни суднинг ишга тиклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этишга мажбур, сабаби бу норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўғридан-тўғри белгиланган.

 

“Дарҳол” деган сўзни қандай тушуниш керак?

Иш берувчи ходимни ҳал қилув қарори ўқиб эшиттирилган куни тиклашга мажбурми? Агар у 17.00 да ўқиб эшиттирилган бўлса-чи? Қонун бу саволга жавоб бермайди. Лекин, қўлланилган амалиёт бўйича ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини бажаришга суд ҳал қилув қарори чиқарилгандан кундан кейинги куни киришади, иш берувчи эса уни ишга қўйишга мажбур. Яъни – суднинг ҳал қилув қарори чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай иш берувчи ходимни ишга тиклаш тўғрисида ҳамда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

 

Ҳал қилув қарорини томонларга “қўлга” беришмаса, уни дарҳол ижро этиш керакми?

Қоида бўйича, томонларга суднинг ҳал қилув қарорини эълон қилинган куни бермайдилар. Одатда, бу қарор чиқарилган кундан 5 кун ўтиб содир бўлади, айрим ҳолларда кечроқ ҳам бўлади.

Агар қарор ўқиб эшиттирилишида иш берувчининг вакили ҳозир бўлган бўлса, жавоб битта – суднинг ҳал қилув қарорини “қўлига” олмасдан ходимни ишга тиклаш лозим (ахир иш берувчининг вакили уни эшитди).

Агар қарор иш берувчининг вакилисиз эълон қилинган бўлса (масалан, сиртдан иш юритишда), иш берувчи ходимнинг фақатгина уни тиклаш тўғрисидаги оғзаки аризасига асослана олмайди. Мазкур ҳолатда ходимдан қарорни тақдим қилиш ёки уни тегишли суддан олишни талаб этиш лозим.

Эътибор беринг
Агар жавобгар суд мажлисига келмаса, ҳатто вақт ва жой тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлса ҳам келмасликнинг узрли сабаблари ҳақида маълум қилмаган ва ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида сўрамаган бўлса, иш сиртдан иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин, агар даъвогар бунга қаршилик билдирмаса . Суд мажлисига келмаган тарафга сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг нусхаси тилхат олиниб топширилади ёки почта орқали ёҳуд электрон ҳужжат кўринишида қарор чиқарилган кундан эътиборан 5 кундан кечиктирмай юборилади .
Суд амалиёти ва меҳнат низолари Суд амалиёти ва меҳнат низолари Суд амалиёти ва меҳнат низолари /publish/doc/text176427_sud_ishdan_haydalgan_hodimni_tikladi_nima_qilish_kerak