Иш вақти ҳисоби қандай юритилади

preview

Иш вақтини ҳисобга олишнинг қайси турини танлаш керак

Амалиётда иш вақтини ҳисобга олишнинг икки туридан фойдаланадилар:

  • кундалик;
  • жамлаб ҳисобга олиш.

Кундалик ҳисобда иш вақти – ҳар бир иш куни ва ҳар бир иш ҳафтасининг давомийлиги тегишли тоифадаги ишчилар учун белгиланган нормадан ошмаган ҳолда тақсимланади. Яъни, хар бир ходимнинг ишлаган соатлари кунлик ҳисобланади.

Кунига иш вақтининг нормал муддати олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим. Иш ҳафтаси, ўз навбатида ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас . Аммо олти кунлик иш ҳафтасида (6 х 7 = 42) ортиқча ишламаслик учун сиз иш вақтини тақсимлашнинг турли вариантларини кўриб чиқишингиз мумкин. Масалан:

ҳафтасига беш кун – 7 соатдан, шанба куни – 5 соат (35 + 5 = 40);

ҳафтасига тўрт кун – 7 соатдан, икки кун – 6 соатдан (28 + 12 = 40) ва бошқалар.

Белгиланган муддатдан ортиқ иш вақтини иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланг.

Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ходимнинг бир иш кунида ортиқча ишлаганлиги (кам ишлаганлиги) учун ўша ёки бошқа ҳафтанинг бошқа кунларида кам ишлаши (ортиқча ишлаши) билан компенсация қилиниши мумкин эмас.

Мисол
Ортиқча ишланган иш вақти 
Ходим беш кунлик иш ҳафтасида саккиз соатлик иш кунига эга. Душанба куни ходим ўн соат ишлаган, яъни икки соат ортиқча ишлаган.
Ушбу икки соат иш иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади ва унга оширилган иш ҳақи тўланиши ёки дам олиш билан компенсация қилиниши керак.

Шуни ёдда тутингки, баъзи ходимлар қисқартирилган ёки ярим кунлик иш соатларига эга бўлиши мумкин. Шунинг учун уларнинг иш вақтининг кунлик нормаси умумий белгиланганидан камроқ бўлади.

Мисол
Ногирон ходим учун иш вақти нормасининг ҳисоб-китоби
Ногирон ходим ҳафтасига ўттиз олти соатдан ортиқ ишламаслиги керак . Шунинг учун унга кунига олти кунлик иш ҳафтасида олти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида етти соатдан ошмаган иш вақтини белгилаш зарур.

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда унинг нормасига хар куни амал қилинмайди, ўзоқроқ муддатга (ҳисобга олинадиган давр) – бир ой, чорак, ярим йил лекин бир йилдан ошмаган муддатга амал қилинади. Яъни ишнинг кунлик ёки ҳафталик муддати ўзгариши мумкин ва натижада пайдо бўлган ортиқча ишлаганлик ёки нормада ишламаслик ҳолатлари ҳисоб-китоб даврида мувозанатланади.

Одатда, агар корхонада бажариладиган топшириқлар ҳажми бир хил бўлмаса (қурилиш-монтаж ишлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) узоқ ҳисобга олиш даври (чорак, ярим йил, йил) белгиланади..

Шунингдек, мослашувчан ёки сменали иш жадвалида, вахта усулида узлуксиз ишлаб чиқаришларда ва бошқаларда жамлаб ҳисобга олишнинг ҳисобини юритиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ташкилотингизда бир хил кундалик иш соатлари билан барқарор иш жадвали мавжуд бўлса, масалан 8:00 дан 17:00 гача, 9:00 дан 18:00 гача ва ҳакоза, кундалик ҳисобдан фойдаланинг.

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўлланиш тартиби, жамоа шартномасида белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, - иш берувчи томонидан ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади . Унда буларни кўрсатишингиз керак:

  • иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланиладиган шахслар доирасини;
  • ҳисоб олиш даврининг узунлиги ва бошқаларни.

Иш сменасининг давомийлигини, кундалик ишнинг бошланиш ва тугаш вақтини, сменаларни алмаштириш тартиби ва жамлаб ҳисобга олишнинг бошқа масалалари ички меҳнат қоидаларида, шунингдек иш ва дам олиш вақти тўғрисидаги низомда, смена жадвалларида ва бошқа корхонанинг маҳаллий ҳужжатларида акс эттириш мумкин.

Эътибор беринг
Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги керак, ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати ўн икки соатдан кам бўлмаслиги керак .
Вазият
Иш жадвали “Уч кундан кейин”
Ўрта тиббиёт ходимлар учун хусусий клиникада иш жадвали “Уч кундан кейин” қилиб белгиланган.
Ҳисобга олиш даврининг рухсат этилган давомийлигига амал қилинса, бундай иш вақти режимини қўллаш мумкинми?
– Мумкин эмас. Ҳисобга олиш даврида ишлаган умумий вақт ушбу ходим учун белгиланган иш вақти нормасига тўғри келса ҳам, иш сменасининг давомийлиги ўн икки соатдан ошмаслиги керак

Қуйидагилар учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш мумкин эмас:

  • ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга  ;
  • ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз  ;
  • ногирон шахсларга ногиронлик гуруҳидан қатъий назар – уларнинг розилигисиз ва ижобий тиббий хулосага эга бўлмаганларга  .

Ҳисобга олиш даврида ишланган вақт белгиланган нормадан ошмаслигига амал қилинг. Масалан, агар ҳисобга олиш даври учун бир ой қабул қилинган бўлса, у ҳолда бир ҳафта ичида ходим қирқ соатдан ортиқ ишлаши мумкин, лекин ойлик ҳисоб-китобда ортиқча иш бўлмаслиги керак. Ишланган соатларнинг умумий сони рухсат этилган ҳисобга олиш даври учун иш вақтининг давомийлигига мос келиши керак. Ҳисобга олиш давридаги иш вақти нормасидан ортиқ иш иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади.


Ҳисобга олиш даври учун рухсат этилган иш вақтининг давомийлигини қандай ҳисоблаш керак

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хар йили келгуси йил учун иш вақтининг тавсия этилган ҳисобини ишлаб чиқади. Унда иш ҳафтаси туридан келиб чиққан ҳолда хар ой, чорак, ярим йил ва бутун йил учун иш соатлари/кунлари сони ва иш вақти нормаси тўғрисидаги маълумотлари мавжуд бўлади.

2021 йил учун тавсия этилган иш вақти ҳисоб-китобига бу ерда қаранг.

Ходимларингизнинг иш вақтини қайд этишда, шу жумладан, ҳисобга олиш даврида ортиқча ишланган ёки кам ишланган соатлар балансини ўрнатишда қўлланма сифатида фойдаланинг.

Вазият
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда иш соатлари балансини ўрнатиш
Корхонада қирқ соатлик, беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланилади. Ҳисобга олиш даври – ой. 2021 йилнинг август ойи биринчи икки ҳафтасида ходим тўқсон соат ишлади.
Август ойида рухсат этилган иш вақтининг қолган давомийлиги қанча?
2021 йилги иш вақти ҳисоб-китобига кўра, август ойида иш вақти нормаси 175 соатни ташкил этади. Ходим 90 соат ишлаган. Бу белиглаенган нормадан 10 соат ошиқ (40 + 40 = 80 соат). Шунга кўра, ойнинг кейинги қолган кунларига у 85 соатдан ошмаслиги керак (175 – 90 = 85 соат).

Муайян даврлар учун иш вақтининг нормасини сиз ўзингиз ҳисоблаб чиқаришингиз мумкин. У ходимга ҳафтасига белгиланган иш вақти давомийлигига боғлиқ ҳолда ҳисобланади (40 соат, 36 соат, 24 соат ва ҳакозалар). Ҳафталик соатлар сонини ҳафтадаги иш кунлари соатларига бўлинг (беш кунлик ҳафта учун 5 га ва олти кунлик ҳафта учун 6 га). Олинган сонни бир ойдаги иш кунлари сонига кўпайтиринг.

Мисол
2021 йил октябр ойи учун иш вақтининг ҳисоб-китоби
Корхонада иш вақтларини жамлаб ҳисобга олиш билан бирга беш кунлик қирқ соатлик иш ҳафтаси белгиланган. Ҳисобга олиш даври календар ой ҳисобланади. 2021 йил октябр ойи учун иш вақтининг нормасини ҳисоблаймиз.
Октябр ойидаги беш кунлик иш ҳафтасининг календарига кўра, иш кунлари сони 20 кунни ташкил қилади. 1 октябр – дам олиш куни, шунинг учун биз буни ҳисоб-китобга киритмаймиз.
Октябр ойи учун иш вақти нормаси 160 соатга тенг: (40 соат : 5 кунга) х 20 кунга.
Шундай қилиб, агар ходимнинг иш вақти жамлаб ҳисобга олинса ва ҳисобга олиш даври учун бир ой қабул қилинган бўлса, у ойига 160 соатдан ортиқ ишламаслиги керак.
Эътибор беринг
Агар ойда байрам, дам олиш куни бўлса, байрам олдидаги иш кунидан иш вақти бир соатга қисқартирилади. Иш вақтининг ойлик нормасининг давомийлигини ҳисоб-китоб қилишда ушбу соат олиб ташланади. 

2021 йил учун барча байрамлар, жумладан қўшимча ва узайтирилган ишланмайдиган кунлар билан тавсия этилган иш вақти тақвими учун бу ерда қаранг.

Мисол
Агар ойда ишланмайдиган байрам кунлари бўлса, иш вақтини ҳисоб-китоби
Олти кунлик иш ҳафтасида 2021 йил май ойи учун иш вақти нормасини ҳисоблаймиз.
9 май (якшанба) – “Хотира ва қадрлаш куни” байрами. Шунга кўра, 8 май (шанба) байрамдан олдинги кун бир соатга қисқартирилади.
13 май (пайшанба) – “Рўза ҳайити” байрами.
12 май куни байрамдан олдинги кун ҳам бир соатга қисқартирилади (майда жами – 2 иш соати қисқартирилади).
14 май – ҳамма учун қўшимча ишланмайдиган кун.
15 май – олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча ишланмайдиган кун.
Шундай қилиб, май ойида олти кунлик иш ҳафтасига кўра, иш кунлари сони – 23 кун.
Май ойи учун иш вақтининг нормаси қуйидагига тенг:
40 соат : 6 кунга х 23 кунга – 2 соат = 151 соат.

Иш вақтини ҳисобга олиш табелини қандай тўлдириш керак

Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини аниқ ҳисобга олиб бориши шарт . Меҳнат кодексида акс эттирилмаган, бундай ҳисоб айнан қандай шаклда амалга оширилади. Амалда, ходимларнинг иш вақтини қайд этишнинг оптимал ва қулай шакли иш вақтини ҳисобга олиш табели ҳисобланади. Унинг қонунчилик билан белгиланган шакли мавжуд эмас. Ташкилотингиз фаолияти ва иш вақтининг ўзига хос ҳусусиятларидан келиб чиқиб, уни ўзингиз ишлаб чиқишингиз мумкин.

Одатда, хар бир ходимга меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш учун барча ҳужжатларда жойлаштирилган табел рақами берилади.

Қуйидагилар табелда ҳисобга олинади:

  • амалда ишлаган иш вақти, яъни ходим ҳақиқатда иш жойда бўлган ва ўз меҳнат вазифаларини бажарган вақт;
  • иш ҳақиқатда бажарилмаган, иш вақти ҳисобланган алоҳида даврлар (ходимнинг айбисиз ишланмаган вақтлар, болани овқатлантириш учун танаффуслар ва бошқалар).

Ҳисоби юритилиши керак бўлган барча даврлар, корхона томонидан мустақил равишда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган шартли ёки рақамли белгилар билан белгиланиши мумкин. 

Мисол учун, ҳақиқатда ишланган иш вақтининг давомийлиги (соатларда) беш кунлик иш ҳафтаси билан – 8, олти кунлик иш ҳафтаси билан – 7, иш вақтини жамлаб олиш ҳисоби билан – 12; ходимнинг хизмат сафарида ўтказган вақти – ХС, таътил – Т, касаллик таътилида – К, байрам кунлари·– Б, дам олиш кунлари – Д.

Табелни тўлдиришни  бу ерда қаранг.


Ўриндошликда иш вақтини ҳисоби

Ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно). Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин .

Агар ўриндошлик асосида ишлайдигани ишчилар учун ярим кунлик нормага риоя қилишнинг иложи бўлмаса, ўриндошлик асосидаги иш вақтининг (сменанинг) умумий давомийлигини ҳисобга олиш даври мобайнида ўриндошлик иш вақти нормадаги иш вақтининг ярмидан ошмаслиги учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни йўлга қўйинг. Бунда ҳисобга олиш даври бир ойдан, кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги эса 12 соатдан ошмаслиги керак.

Ички ўриндошлик асосида ишлашда иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш бўйича ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади .

 

Иш вақти Иш вақти Иш вақти /publish/doc/text176677_ish_vaqti_hisobi_qanday_yuritiladi